Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 21 / Паспорт масалалари

Неварам учун фуқаролик

 

Неварам учун фуқаролик

 

Мен неварамнинг васийси ҳисобланаман. У 2001 йилда Ўзбекистонда туғилган, Наманганда яшайди. Унинг онаси Россияда яшайди, РФ фуқаролигига эга ва ўша мамлакат фуқаросига турмушга чиққан.

Неварам Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиши мумкинми?

А.Цхай.

Наманган ш.

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистонда яшовчи боланинг ота-онаси ёки улардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанида ва ҳомийлик ёки васийлик белгиланган бола тарбиясида иштирок этмаганида бола ота-онаси ёки васийнинг илтимосига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади.

Шу тариқа, сиз неварангиз учун Ўзбекистон фуқароси паспортини расмийлаштириш мақсадида яшаш жойидаги паспорт столига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

 

 

Қўлида сертификат билан

 

2012 йилдан 2016 йилгача Россияда яшаган Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорт олиш учун Тошкентга қайтиш сертификати бўйича келди. Бироқ паспорт олишга берган аризасини қабул қилмадилар, фақат сертификатнинг 2 нусхасини олдилар. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз у қийин аҳволда қолди. Паспорт столидагилар Россиядаги Элчихонамиздан эски паспортни жўнатгунларича кутиш керак дейишяпти. Унинг қўлидаги сертификат бир ойга берилган эди. Ҳужжатсиз қандай йўл тутиши мумкин?

Вагиф К.

Тошкент ш.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон фуқароларига қайтиш сертификати паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда ўзлари турган мамлакатдан чиқиш пайтигача берилади. Муддати ўтган паспорт консуллик муассасасига топширилади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) 18-бандига мувофиқ, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столига) қуйидагиларни тақдим этади:

● белгиланган шаклдаги ариза;

● илгари берилган паспорт;

● 35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;

● давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ўзбекистон фуқароси – норезидентга ҳам паспортни алмаштириши учун худди шу ҳужжатлар тақдим этилиши зарур. Шу сабабли эски намунадаги паспорт (муддати ўтган паспорт) бўлгандагина паспортингизни алмаштириб беришади. Мазкур таомил у ҳақдаги маълумотлар талабномага киритилиши, шунингдек у белгиланган тартибда йўқ қилиниши ва маълумотлар Давлат персоналлаштириш марказига жўнатилиши асосида амалга оширилади.

Агар паспортингиз бир ой ичида келиб тушмаса, сиз маълумотларни йиғиш пунктидан (паспорт столидан) шахсингизни тасдиқловчи вақтинчалик ҳужжат – фотосурат ёпиштирилган ва ички ишлар органининг гербли муҳри билан тасдиқланган 9-сон шаклдаги маълумотномани беришни талаб қилишга ҳақли бўласиз.

Бундан ташқари, республика Ташқи ишлар вазирлигининг почтаси орқали муддати ўтган паспорт олиниши нима сабабдан кечиктирилаётганлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида ЎзР ТИВнинг Консуллик бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

 

Бировнинг хатоси

 

Паспортимни алмаштириш учун вафот этиб кетган онамнинг пропискасини талаб қиляптилар. Унинг вафотидан сўнг паспорт ва у пропискада бўлган уй дафтарини олиб қўйганлар. Шу сабабдан мени ҳатто навбатга ҳам қўймаяптилар. Умуман олганда паспортни алмаштириш учун онамнинг пропискасини талаб қилишлари тўғрими? Бу савол билан кимга мурожаат қилсам бўлади?

К.Жарков.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ, вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Онангизнинг вафотидан кейин сиз яшаш жойидаги ФҲДЁ органида унинг ўлими тўғрисида гувоҳномани олишингиз, уни уй дафтаридан чиқаришингиз ва паспортини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширишингиз керак эди.

Айни пайтда уй дафтарини тиклаш зарур. Бунинг учун сиз манзил ҳақида маълумот берувчи бюродан пропискангиз ва онангиз вафот этганлиги муносабати билан рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида манзилли маълумотномаларни олишингиз керак. Шундан сўнг уй дафтаридаги пропискангизни тиклаб беришлари шарт. Бу доимий прописка жойи бўйича паспортни алмаштириш учун асос бўлади.

 

 

Мулкий ҳуқуқ

 

Оилам 4 йилдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистонда яшамайди. Онам Россияда яшаяпти, Ўзбекистон фуқаролигидан бош тортди. Мен опам билан Дубайда яшаяпман. Тошкентда онамнинг номига расмийлаштирилган квартирамиз бор. Айни пайтда унда мен опам билан пропискадамиз. Квартирани сотиш ниятимиз йўқ. Агар муддати чекланмаган визага эга бўлиш мақсадида опам билан шу квартирадаги пропискадан чиқиб, паспортни Дубайдаги Консулликда алмаштирсак, бир неча йил ўтганидан сўнг ҳам квартира мулкимиз бўлиб қоладими? Ёки уни ўз номимизга (онамдан ҳадя сифатида) қайта расмийлаштирганимиз маъқулми?

П.Х.

 

– «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Мулк объектларига, хусусан, турар жой ва квартиралар, бошқа мол-мулк киради (Қонуннинг 3-моддаси).

Шундай экан, онангиз Ўзбекистон фуқаролигидан чиққанига қарамай, у республикадаги квартирасига бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолган ва исталган пайтда шахсан ҳозир бўлмаганда ёки ишончли шахс орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1771 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика