Norma.uz

Ҳақлари бор

 

«Пенсия иши»нинг олдинги сонида («Норма маслаҳатчи», 24.11.2015 йилдаги 47 (540)-сон) биз қонун ҳужжатларига кўра кимлар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар деб ҳисобланишлари тўғрисида ҳикоя қилган эдик. Бугун биз кимлар уруш ногиронларига тенглаштирилиши* тўғрисида сўз юритамиз.

 

Имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига (умумбелгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда) ҳамда пенсияларга устамаларга эга бўлган уруш ногиронлари деб («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «а» банди ҳамда 28-моддаси «а» ва «б» бандлари) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида, бошқа урушларда ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаб ва муассасаларда хизматни ўташ пайтида, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ҳисобланади.

Уларга қуйидагилар жумласидан бўлган ногиронлар тенглаштирилади:

а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар;

б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган шахслар;

в) темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда 1941–1945 уруш йиллари даврида уруш бўлаётган жойларда ишлаган шахслар;

г) 1941–1945 йиллардаги уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;

д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда ёлланган таркибдаги шахслар;

е) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган тутқунлар, шу жумладан, болалар;

ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашган, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажарган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажарган ҳарбий мажбуриятли шахслар.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

 


*Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-илова.

Прочитано: 2194 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика