Пенсионер вафотидан кейин дафн маросимлари ўтгач, ололмай қолинган пенсияни қачон олса бўлади?
М.К.,
Тошкент ш.
– Пенсионер вафот этгандан сўнг оила аъзолари унинг вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай унинг яшаган жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. Пенсионер вафот этган ой учун олинган пенсия суммаси оиланинг кўрсатиб ўтилган аъзоларига унинг вафотигача ушбу ойнинг кунлари учун тўланади. Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади (Низомнинг 175-банди).
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида5 дафн этиш нафақаси тўланади (Қонуннинг 63-моддаси).
Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.
5Ушбу даврда ЭКИҲ 130 240 сўмни ташкил қилган (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони).