Идишни материаллар етказиб берувчига қайтариш операцияси реализация деб ҳисобланадими? У қандай бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади?
С.Алиева,
АЖ бухгалтери.
– 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 9-параграфига мувофиқ кўп маротаба ишлатиладиган идишлар етказиб берувчидан (ишлаб чиқарувчидан) истеъмолчига кўп маротаба айланади. Товар-моддий захиралардан бўшатилгандан сўнг етказиб берувчига қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қайтарилади.
Кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг баъзи турлари учун етказиб берувчи харидордан гаров суммасини ундириши мумкин. |
Харидор томонидан идишлар қайта ишлатиш учун етказиб берувчига ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтарилганда, унга (идишни топширувчига) унинг учун тўланган суммалар қайтарилади. Бунда идишларнинг харидор томонидан қайтарилиши ва етказиб берувчи томонидан идишларнинг олиниши даромад келтирувчи операция сифатида қаралмайди. Бироқ қайтариладиган идишлар бошқа етказиб берувчига ёки идиш тайёрловчи ташкилотга сотилган тақдирда, ушбу операция бухгалтерия ҳисобида даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади.
Қайтариладиган идишни 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» балансдан ташқари ҳисобварағида акс эттириш мумкин. Агар идишга шартнома билан гаров қиймати белгиланган бўлса, у балансдан ташқари ҳисобда тўланган гаров қиймати бўйича кирим қилинади. Етказиб берувчига гаровдаги идиш ишга яроқли ҳолатда қайтариб берилганда харидорга гаров қиймати қопланади.
МИСОЛ. Қайтариладиган идиш билан операцияларни харидорнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма (минг сўм)
|
Дебет
|
Кредит
|
Товар учун етказиб берувчига олдиндан ҳақ, шу жумладан идиш учун гаров ҳам тўланганлиги акс эттирилди
|
300 100 |
4310 4890 |
5110
|
Товар кирим қилинди (ҚҚСни ҳисобга олганда)
|
250 50 |
1050 4410 |
6010
|
Қайтариладиган идиш тўланган гаров қиймати бўйича балансдан ташқари ҳисобга қабул қилинди
|
100
|
002
|
|
Кирим қилинган товар бўйича бўнак ҳисобга киритилди
|
300
|
6010
|
4310
|
Етказиб берувчига идиш қатарилди
|
100
|
|
002
|
Идишнинг эскириш суммаси харажатларга киритилди (ушбу суммага тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда)
|
10
|
9430
|
4890
|
Идиш учун гаров қайтарилди
|
90
|
5110
|
4890
|
Қайтариладиган гаровдаги идиш кирим қилинди (агар идиш етказиб берувчига қайтарилмаган бўлса)
|
83 83 |
1060 6010 |
6010 4890 |
ҚҚС ҳисобга киритилди
|
17 17 |
4410 6410 |
6010 4410 |
Идиш белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда етказиб берувчидан олинган ҳисобланади ва 1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» ҳисобварағида 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» ҳисобварақлари билан корреспонденцияда ҳисобга олинади. Бунда идиш бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС ҳисобга киритилиши керак.
Қайтариладиган идишни жўнатиш товар етказиб берувчида ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти бўлмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисми 4-банди). Агар идиш белгиланган муддатда қайтарилмаса, фақат шундагина бундай тарани бериш ҚҚС солинадиган оборотга киритилади. |
Харидорнинг идишни қайтариши ва ундаги товарлари харид қилинган етказиб берувчининг уни олиши 4-сон БҲМСда даромад келтирадиган операция сифатида қаралмаслиги туфайли улар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализацияси ҳисобланмайди. Реализация қилиш тушунчаси Солиқ кодексининг 22-моддасида очиб берилган. Бу – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш. Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир.
Ўз ҳолича қайтариладиган идиш сотиш объекти ҳисобланмайди. Товар унга ўраб-жойлаштириб жўнатилганда уни реализация қилиш юз бермайди. Идиш фақат унинг эгаси бўлган ишлаб чиқарувчи томонидан истеъмолчигача транспортда ташиш ва сақлаш, шунингдек товарни омборларда сақлаш ёки ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган. Мазкур ҳолда идишга мулк ҳуқуқи ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтмайди. Бироқ харидор идишни (тўлиқ ёки қисман) муддатида қайтармаса, одатда бу шартномада назарда тутилади, у харидорнинг мулкига ўтади.
Идишни ҳисобга олишнинг ушбу барча хусусиятларини ҳисобга олганда, олди-сотди шартномасида унга мулк ҳуқуқининг ўтиш ҳолларини (яъни фақат идиш қайтарилмаган тақдирда) назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. Бунда уни қайтариш шартларига, шунингдек унинг муддатларига риоя этилганда юкхат ва идишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришнинг ўзи етарлидир.
Ирина АХМЕТОВА,
«Norma Profi» эксперти.