Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Божхона

Менга ва барча қариндош-уруғимга

АҚШда яшовчи опам мен, иккита амакиваччам ва яқин дўстим учун 4 та янги «iPhone 6» юбормоқчи. Уларнинг умумий қиймати $1000 дан ошмайди. Ҳеч қачон халқаро жўнатмаларга ишим тушмаган эди. Менга шунча миқдордаги буюмларни божхонада бож тўламасдан ва декларация тўлдирмасдан олиш мумкин дейишди. Барибир талаб қилинса, декларацияни қандай қилиб ва қаерда расмийлаштириш керак? Техник тавсифлар, сертификатлар ва бошқалар бўйича муаммолар юзага келиши мумкинми?

Э.Тагиров.

 

– Товарларни ўтказишда божхона органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низом1 ва Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига2 (бундан кейин – чегараланган меъёрлар) амал қиладилар. Ушбу меъёрий ҳужжатларга кўра жисмоний шахсларга ўз эҳтиёжлари учун божхона тўловларини тўламасдан чегарадош бўлмаган давлатлардан умумий қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган эквивалентда товарларни олиб келишга рухсат берилади. Бунда божхоначиларга товар қийматини эълон қилишнинг етарли эмаслигини ҳисобга олинг. Улар сизнинг ахборотингизни ўзларида мавжуд бўлган, нархлар бозорида шаклланган маълумотлар ва бошқа омиллардан келиб чиқиб текширишга ҳақлилар (одатда шундай қиладилар ҳам). Шу сабабли «iPhone» телефонларингизнинг улар аниқлаган меъёрлардан ортиқча қийматидан бож ва барча тегишли тўловларни тўлашингизга тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас.

Бу халқаро почта жўнатмаларида келиб тушадиган товарларга ҳам тааллуқлидир. Чегараланган меъёрларнинг 2-1-бандига кўра мазкур лимит фақат ХХТУТ бўйича 52100 ёки 52200 коди берилган почта алоқаси хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар орқали товарлар келиб тушган тақдирдагина қўлланади. Мазкур шартга риоя этилганда божхона тўловлари бож тўламасдан олиб кириш меъёри ва акциз солиғини тўламасдан товарларни олиб кириш меъёридан ошгандагина ундирилади3. Почта компаниялари ҳисобланмайдиган компаниялар жўнатадиган товарларга божхона тўловлари татбиқ этилади.

Бунда олиб ўтишнинг имтиёзли тартиби шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларга тааллуқли бўлишини ёдда тутиш керак. Айфонларингиз шахсий фойдаланиш учун мўлжалланганлигига божхонани ишонтириш керак бўлади. Эҳтимол, бунга муваффақ бўларсиз. Агар, мисол учун, сизга ўнтадан ортиқ уяли телефон жўнатишса, ҳар қандай божхоначи бунда тижорат мақсади кўзланишини аниқ тушунади. Бу ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча тўловларни тўлашингизга тўғри келади. Юк тижорат тусига эга бўлганлиги боис божхона органига, товарга илова қилинувчи ҳужжатлар билан бирга, бошқа ҳужжатлар, шу жумладан мувофиқлик сертификатларини тақдим этиш талаб қилинади.

Кирувчи халқаро почта жўнатмаларини декларациялаш халқаро почта айирбошлаш жойида амалга оширилади (Тошкент шаҳри бўйича ДБҚБ «Бош почтамт» 6-сон божхона пости Шимолий вокзал яқинидаги «Халқаро почтамт» ОАЖ биносида жойлашган). Божхона расмийлаштируви Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага4 кўра амалга оширилади.

 

1ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрларига (МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қаранг.

4ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1836 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика