Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Божхона

Суғурталанган бўлса олдиндан ҳақ тўламаслик мумкин

Эшитишимча, микрофирмалар ўз маҳсулотини олдиндан ҳақини олмасдан экспорт қилишлари мумкин экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Агар шундай бўлса, ушбу масала қандай ҳужжат билан тартибга солинади?

Айтишларича, ўз маҳсулотини экспорт қилиш ва импорт хом ашёни божхонадан ўтказиш чоғида божхона постига тақдим этиш керак бўлган ҳужжатларнинг сони камайибди. Уларнинг қайси бирлари сақланганлигини билмоқчи эдим. Уларни электрон бўлмаган кўринишда расмийлаштирса бўладими?

А.Файзулин,

микрофирма директори.

 

– Президентнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (8.08.2013 йилдаги ПҚ-2022-сон) 6-бандига кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақини тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки ўрнатилган тартибда берилган экспорт шартномасининг суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганида 180 кун мобайнида маблағ келиб тушиши ёки орқага қайтариш муддати кафолатисиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон Қарори билан Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган. Яъни:

● «Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида тақдим этилади:

контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно;

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхат) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс);

● «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувида қуйидагиларни тақдим этиш лозим:

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

тадбиркорлик субъектлари – импортчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган импорт қилинадиган товарларнинг1 божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат ва бошқа ҳужжатлар;

транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхат) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс);

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

 

Маълумот учун! Божхона органларининг ушбу Рўйхатда назарда тутилмаган, шунингдек уларнинг ёки бошқа давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг тасарруфида бўлган қўшимча ҳужжатларни талаб этишлари тақиқланади. 

 

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича божхона расмийлаштируви учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан, ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғозда тақдим этилиши мумкин.

 

Маълумот учун! Товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилади. 

 

1Тадбиркорлик субъектлари – импортчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика