Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Фармон ва ижро

Камерал назорат: тадбиркорга кўмак

Тадбиркорлик субъектларини текшириш тизими тубдан такомиллашаётгани уларнинг эркин фаолият юритишига кенг йўл очмоқда. Натижада хусусий сектор жадал ривожланиб, нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, фаровонликка эришишнинг муҳим омилига айланди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ тадбиркорлар фаолиятига аралашувлар янада чекланди. Хўжалик юритувчи субъектларда режали текширишлар қисқартилиши билан бирга, уларнинг даврийлиги аниқлаштирилди. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади. Бундай имкониятлар хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

– Солиқ қонунчилигидаги камерал назорат институти ҳам тадбиркорлар учун янада бир қулай имкониятдир, – дейди Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларнинг пул оқимлари таҳлили ва солиқ ҳисоботларини камерал назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Зариф Аминов. – Кейинги йилларда солиқ идораларида мазкур институтдан кенг фойдаланилаётгани тадбиркорлар манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.

 

Камерал сўзи лотинча бўлиб, уйда маъносини англатади. Демак, камерал назорат ўрганилаётган объектда эмас, балки солиқ органи идорасида, ахборот технологиялари ёрдамида ўтказилади.

Ушбу назорат тури, самарадорлиги ва аниқлиги билан ҳужжатли текширишлардан қолишмайди. Бунда давлат солиқ органларида мавжуд ва бошқа ташқи маълумотлар таҳлил қилинади, тадбиркор фаолиятига баҳо берилади. Бу жараёнда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан топширилаётган барча ҳисоботларнинг электрон тарзда тақдим этилаётгани катта қулайлик яратаётир. Тадбиркорлар тақдим этаётган маълумотларнинг тўғрилигига оид ёрдамчи маълумотлар ёки хатоларни тўғрилаш йўналишлари солиқ органлари тизимидаги дастурларда мавжудлиги субъектларнинг қўшимча ҳимоясини таъминлайди.

 

Шу жиҳатдан солиқ органлари амалиётида камерал назоратни амалга ошириш учун шарт-шароит етарли. Бу тадбиркорни ҳам, солиқчини ҳам ортиқча оворагарчилик ва молиявий йўқотишлардан сақлайди.

Камерал назорат пайтида ноаниқлик ва тафовутлар юзага келганда, солиқ тўловчиларга ёзма равишда талабнома юборилади. Улар ўз навбатида аниқланган тафовут сабабларини ёки йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингани тўғрисида солиқ органларига ўн иш куни ичида маълумот тақдим этиши зарур.

Муҳими, қонунчилигимизга кўра камерал назорат пайтида аниқланган тафовут ёки йўл қўйилган хато учун хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳеч қандай маъмурий ёки молиявий жарима қўлланилмайди. Бу борада айрим давлатлар қонунчилигида маъмурий ҳамда молиявий жарима кўзда тутилганини инобатга олсак, миллий қонунчилигимизнинг афзаллиги, тадбиркор учун қулайлиги яққол ойдинлашади.

 

Демак, қонунларимиз жамият тараққиётининг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига ҳар томонлама кўмак бериб, мустаҳкам ҳимоя вазифасини ўтамоқда.

 

ЎзА.

Прочитано: 2743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика