Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Божхона

Божхоначиларга янги уй

Юртимиз мустақилликка эришган кунлариданоқ Президентимиз раҳнамолигида божхона хизмати тизимига катта эътибор қаратилди. Хусусан, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси натижасида Давлат божхона хизмати фаолияти такомиллашиб, унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Шу жумладан, ходимларнинг ижтимоий-маиший аҳволини яхшилашга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли тадбирлар доирасида Термиз шаҳрида божхоначилар учун замонавий хизмат турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари учун мўлжалланган хизмат уйи калитларини тантанали топшириш маросими, айтиш керакки, божхоначилар учун Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига аталган муносиб туҳфа бўлди. Жами 60 хонадондан иборат бўлган хизмат уйининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир аввалида давлатимиз Мадҳияси янгради.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Президентимизнинг 2006 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2011 йил 10 августдаги «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида мазкур йўналишдаги ишлар кўлами тобора кенгайиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, «Жарқўрғон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи, божхона хизмати майори Рахмиддин Мирзаев хизматдошлари номидан тадбирда сўзга чиқиб, янги уйда божхоначилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар уларни янада куч-ғайрат билан, виждонан хизмат қилишга руҳлантиришини таъкидлади.

Дарҳақиқат, фойдаланишга топширилган мазкур 3 қаватли уй услуби ва замонавийлиги жиҳатдан ҳам таҳсинга сазовордир. Бу ерда божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароитлар яратилган.

Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг 60 нафар хизматчилари янги хонадонларнинг калитларини тантанали равишда қабул қилдилар. Барпо этилган янги уй Термиз шаҳри кўркига янада кўрк қўшиб турибди. Бу борадаги ижтимоий лойиҳалар божхона хизмати ходимларининг республикамизнинг иқтисодий-ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолияти самарадорлигини янада ошириши билан аҳамиятлидир.

 

Гавҳар МАХМУДХОНОВА,

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати инспектори.

Прочитано: 1847 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика