Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Амалий бухгалтерия

Ижара асосий фаолиятимиз

Корхонанинг асосий фаолият тури ноишлаб чиқариш мақсадидаги кўчмас мулкни ижарага бериш ҳисобланади (ХХТУТ бўйича коди – 83200). Кўчмас мулк (савдо ва носавдо хоналари) ва енгил автомобилни ижарага берамиз. ЯСТни ҳисоблаш учун савдо хоналари ижараси ва бошқа ижарадан даромадлар ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилади. Автомобиль ижарасидан даромадлар реализация қилишдан тушум таркибига киритилади, яъни ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида акс эттирилади.

Енгил автомобилни ижарага беришдан олинган даромадларга қандай қаралади – хизматлар реализациясидан даромадлар сифатидами ёки бошқа даромадлар дебми? Уларни ЯСТ ҳисоб-китобида қандай қилиб тўғри акс эттириш керак?

Ф.Саидов,

ҚК бош бухгалтери.

 

– Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўловини тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида ялпи тушум солиқ солиш объектидир, унга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Бошқа даромадларга, хусусан, мол-мулкни тезкор ижарага беришдан олинган даромадлар ҳам киради. Бироқ Солиқ кодексининг 130-моддасида белгиланишича, мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар, агар уларнинг суммаси жамликда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан даромадларнинг умумий суммасидан ошиб кетса, хизматлар реализациясидан олинган даромад деб эътироф этилади.

Шу тариқа, мол-мулкни (туридан қатъи назар) ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланадиган ижарага берувчи корхонанинг тезкор ижарадан олган даромадлари асосий фаолиятдан даромадлар деб эътироф этилади ва 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида акс эттирилади.

Ижарага солиқ солишга доир сўровимизга жавобан Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришича, агар турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар 60%дан ортиқни ташкил этса, улардан корхона ЯСТни 30%лик ставкада тўлаши керак. Бошқа ҳолларда мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга ЯСТ 6%лик ставкада солинади.

30%лик ЯСТ ставкаси озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун белгиланган. Савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромад умумий тушумнинг 60%идан ортиқни ташкил этадиган корхона ана шундай корхона ҳисобланади. Бошқа мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад ҳам корхонангиз учун реализация қилишдан олинган тушум деб эътироф этилади ва 6%лик ставкада солиқ солинади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова). Агар савдо шохобчаларининг ижараси 60%дан камни ташкил этса, бутун тушумга 6%лик ставкада солиқ солинади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга (улар бошқа даромадларга ёки асосий фаолият тури бўйича даромадларга киришидан қатъи назар) солиқ солиш шартнома билан белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бироқ ушбу сумма давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги керак (2015 йил учун Тошкент шаҳри бўйича улар Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2014 йилдаги 1079-сон қарори билан белгиланган).

Агар шартнома билан белгиланган ижара ҳақи энг кам ставкалар асосида ҳисобланган суммадан кам бўлса, энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ЯСТ бўйича қўшимча ҳисоблаш лозим. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган сумма билан кўчмас мулкни ижарага берганлик учун шартнома билан белгиланган сумма ўртасидаги ЯСТ бўйича ҳисоб-китобда ҳисобга олинадиган ижобий фарқ қўшимча ҳисоблаш дейилади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87, 13/1-954-сон хати). Ошган (қўшимча ҳисоблаш) суммасини аниқлаш учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова) 1-илова тўлдирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан барча даромадлар 010-«Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» сатрида ЯСТнинг белгиланган ставкаларига боғлиқ ҳолда устунлар бўйича акс эттирилади.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика