Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 39 / Мутахассис маслаҳати

Имтиёзларсиз, бироқ ЭКИҲдан кам эмас

Мен II гуруҳ ногирониман, чакана савдо билан шуғулланадиган МЧЖ (ЯСТ тўловчи) очдим. Бир ўзим ишлайман.

Менда ЯСТ ва ЯИТ бўйича имтиёзлар борми?

Виктор.

 

– ЯСТ бўйича имтиёзлар корхоналар учун фаолият турига боғлиқ ҳолда берилади. Қонун ҳужжатларида чакана савдога ЯСТ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

Ягона ижтимоий тўловга келсак, ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарорига кўра, ЯИТ ставкаси ногиронлар ишловчи ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналар учун ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди (МҲТФ)нинг 4,7%ини ташкил қилади. Бунда уларнинг ишлаш жойи Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан ўтказиш тартиби1 ҳамда Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ аттестациядан ўтказилиши керак. Бунинг маъноси шуки, ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини ногиронларни жалб этиш учун аттестацияланган иш ўринлари билан бирга ихтисослаштирилган цех ва участкалари мавжуд бўлган корхоналар қўллашга ҳақлилар. Бизнингча, чакана савдо дўкони (бир ходим билан) бундай субъектларга кирмайди ва шу боис 15%га тенг бўлган ЯИТ ставкасини қўллаши керак.

Сизнинг МЧЖ чакана савдо корхонаси бўлгани боис унга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом3 татбиқ этилади. Бунинг маъноси шуки, ҳақиқий МҲТФ меъёрийси билан таққосланиши керак. Агар у кам бўлса, жами ставка – 30,5% бўйича солиқлар ва тўловлар қўшимча ҳисоблаб ёзилиши керак (ЯИТ (15%) + суғурта бадаллари ставкаси (7%) + жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси (8,5%). Бунда жами ставкани ҳисоб-китоб қилиш учун ЯИТнинг белгиланган ставкаси олинади (кичик бизнес учун – 15%).

 

1Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 18.11.1999 йилда 839-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ВМнинг 15.09.2014 йилдаги 263-сон Қарорига 1-илова.

3ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Людмила ВОЛОСНОВА,

«Norma Ekspert» мутахассиси. 

Прочитано: 1849 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика