Саноат объекти қурилишини ташкил этиш учун Ҳукуматнинг алоҳида қарори билан лойиҳа тасдиқланди, уни амалга ошириш чора-тадбирлари, иштирокчилари, молиялаштириш манбалари ва бошқа шарт-шароитлар белгиланди. Бизнинг корхонамиз ушбу лойиҳанинг ижрочиси ҳисобланади. Шу муносабат билан бизга имтиёзлар берилди, шу жумладан вақтинча фойда солиғини тўлашдан озод қилишди.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботда алоҳида қарор билан белгиланган имтиёзни қандай қилиб тўғри акс эттириш кераклигини тушунтириб берсангиз.
Бухгалтер.
– Электрон ҳисобот топшириш дастурида барча солиқ имтиёзлари, шу жумладан Президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари, фармойишлари билан белгиланган ва бошқа имтиёзлар назарда тутилган. Сиз таклиф қилинаётган рўйхатдан ташкилотингиз ҳақли бўлган имтиёзни танлашингиз керак, дастур уни автоматик равишда сизнинг ҳисоботингизга киритади. Сиз фақат имтиёз суммасини (солиқ солишдан озод қилинадиган солиқ суммасини) кўрсатсангиз бўлди.
Аниқ мисолда кўриб чиқамиз. ВМнинг 19.05.2015 йилдаги 127-сон Қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзбекэнерго» ДАК учун имтиёзлар белгиланган. Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида улар солиқ солинадиган базадан бевосита Қандим газни қайта ишлаш заводининг ташқи инфратузилма объектлари қурилишида банд бўлган ходимларнинг уч маҳал бепул овқатланиши харажатларини чиқариб ташлайдилар. Шунингдек ушбу Қарор билан ҚҚС, ЯИТ, ЖШДС ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида имтиёз белгиланган. Мазкур ҳолда Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобига* «Солиқ солишдан озод қилинадиган фойда» 5-иловасини тўлдириш чоғида «Имтиёзлар» дарчасида меъёрий ҳужжатлар рўйхатида Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини танлаш, сўнгра «ВМнинг 19.05.2015 йилдаги «Қандим газни қайта ишлаш заводи ташқи инфратузилма объектларининг қурилишини ташкил этиш тўғрисида» 127-сон Қарори» сатрини танлаш керак, шундан кейин ушбу имтиёз автоматик равишда «Имтиёзлар рўйхати» устунида ҳисоботга киритилади.
1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова.
Ольга РАХМАТУЛЛИНА,
«Norma Ekspert» мутахассиси.