Norma.uz

Эҳтиёт бўлинг: сохта меҳнат дафтарчаси

1995 йилда биринчи маротаба ишга тушдим, менга меҳнат дафтарчаси очишди. Қарийб 20 йиллик меҳнат стажига эгаман. Шу вақт ичида учта жойда ишлардим. Айтишларича, пенсияни расмийлаштираётганда меҳнат дафтарчаларининг қалбаки бланкалари аниқланган ҳоллар бўлган экан.

Қаерга мурожаат этиш, меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини қандай қилиб текшириш мумкин?

Меҳнат фаолияти тўғрисида унга қайд этилган ёзувларнинг тўғрилигини қандай қилиб текшириш керак?

Газета обуначиси.

 

– Агар меҳнат дафтарчангиз 1995 йилда юритила бошлаган бўлса, ташвишланишингизга ҳожат йўқ.

Меҳнат кодексининг 81-моддаси ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 402-сон Йўриқнома) кўра, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Меҳнат фаолиятини Меҳнат кодекси амалга киритилгандан (1996 йил 1 апрелдан) кейин бошлаган ходимга янги намунадаги меҳнат дафтарчаси юритилиши лозим, чунки Совет Иттифоқи даврида қабул қилинган икки тилдаги бланкалар ўз кучини йўқотган. Бироқ агар унинг меҳнат фаолияти 1996 йил 1 апрелга қадар бошланган бўлса, унга илгари юритилган эски намунадаги меҳнат дафтарчаси алмаштирилмайди ва амал қилишда давом этади.

Кейинги вақтда «Шарқ» нашриёт-матбаа концернида тайёрланмаган бланкалар кўп учраяпти. Сохта бланкаларни стандарт бланкалардан қуйидаги аломатларига кўра фарқлаш мумкин:

саҳифаларига серия ва тартиб рақами қўйилмаган, агар улар бўлса ҳам, бўртиб чиққан эмас;

бланка Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида»ги Қарорига (6.07.1995 йилдаги 258-сон, бундан кейин – ВМнинг 258-сон Қарори) иловада келтирилган намуна талабларига жавоб бермайди. Хусусан, меҳнат дафтарчаси сериясида у харид қилинган ҳудудий меҳнат органи мансуб бўлган минтақанинг бош ҳарфлари (лотин ёзувида) келтириши керак (сохта бланкаларда серия одатда TV ҳарфлари билан белгиланган);

бланкалар 258-сон Қарор талаб қилганидек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органлари орқали реализция қилинмаган.

Бундай меҳнат дафтарчалари аниқланган тақдирда уларни стандартларига алмаштириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш лозим.

Иш берувчи ходимга унинг мазкур корхонага ишга тушишидан аввалги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатларни олишида кўмак бериши шарт. Меҳнат дафтарчасининг дубликатини расмийлаштириш бўйича ҳаракатларни белгиланган тартибда ва жуда қисқа муддатларда бажариш лозим, чунки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ, текшириш пайтида Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш берувчига ЭКИҲнинг 2–5 баравари миқдорида жарима солиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3285 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика