● АҚШда давлат ҳамда хусусий пенсия тизимлари мавжуд. Бунинг натижасида америкаликлар бир эмас, учта пенсия билан таъминланишлари мумкин: давлат пенсияси, иш жойидан хусусий жамоавий пенсия ва шахсий пенсия ҳисобварағини очиш йўли билан хусусий шахсий пенсия.
http://ria.ru/spravka
● Германиялик ҳар бир ишловчи фуқаро давлат пенсия жамғармасига ойлик иш ҳақининг 20,3%ини ташкил этадиган бадаллар тўлаши шарт. Ушбу сумманинг асосий қисмини иш берувчи тўлайди.
● Хитойда пенсия ёши аёллар учун 50–55 ва эркаклар учун 60 ёш этиб белгиланган. Давлат хизматчилари пенсияни оддий ходимларга қараганда бир поғона юқори оладилар. Қишлоқ жойларда ишлаган кекса кишиларни қариндошлари боқади.
● Японияда пенсия ёши 65 ёшни ташкил этади. Пенсияга бундан олдинроқ ҳам чиқиш мумкин, бироқ унда ойлик пенсия таъминоти 25%га қисқаради. 65 ёшга етгандан кейин пенсия миқдори ҳар йили 5%га кўпаяди. Ёлланма ходимлар базавий пенсия билан бир қаторда меҳнат, касб-кор пенсиясини ҳам оладилар.
http://pensia-expert.ru/materialy/pens