Norma.uz

Санаторийга ҳордиқ учун

Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2015 йилдаги 234-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (31.05.2002 йилдаги 188-сон) қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришлар билан юқорида кўрсатилган объектларда ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар ҳар йили Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг санаторийларига бепул йўлланмалар билан таъминланиши аниқлаштирилди. Йўлланмани бериш тартиби аввалгидек қолди: ишлаётган шахслар учун иш жойи бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобига, ишламаётганлар учун эса тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ҳужжат билан тасдиқланган, Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг янгиланган рўйхатига 263 киши киритилган.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига мазкур Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди. Бунинг учун Рўйхатни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1453 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика