Norma.uz

Сиз ёлғиз эмассиз

Қадрдонлари ва яқинлари даврасида бекаму кўст қарилик гаштини суриш – кекса ёшга етган ҳар бир кишининг орзуси. Бироқ унга ёрдам бера оладиган, қийин пайтда қўллаб-қувватлайдиган бирорта киши ёнида бўлмаган қариялар нима қилишлари керак?

«Норма маслаҳатчи» газетасининг электрон манзилига «Қўшним – ёлғиз яшовчи пенсионер» деган сўзлар билан бошланиб, кўпчилик ёлғиз яшовчи қариялар тўқнаш келадиган, кенг тарқалган муаммолар тўғрисида сўз борадиган хатлар кўп келади. Бу муаммолар сирасига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати, квартирани таъмирлаш, уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кабилар киради. Қисқаси, рисоладаги киши осон ҳал этадиган ишларнинг ҳаммаси ёлғиз яшовчи, бунинг устига ногирон бўлса, кекса кишини талвасага солиб қўяди. Кишилар ёрдам беришга ҳаракат қиладилар, бироқ кўпинча кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини билмаслик асоссиз миш-мишларга ва давлат тузилмаларига ёрдам сўраб мурожаат қилишдан чўчишга олиб келади.

Чунончи, кўпчилик пенсионернинг квартираси Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази (бундан кейин – БКМ) ғамхўрлик кўрсатишининг кафолати ҳисобланади деган фикрда. Бу нотўғри фикр. Ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлар ўз турар жойларидан хавотир олмасликлари мумкин. Мирзо Улуғбек тумани марказида бизни ишонтиришларича, «квартира масаласи» уларнинг ваколат доирасига кирмайди. Киши вафот этиши муносабати билан у юзага келган тақдирда ушбу масала Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Ёлғиз пенсионерларнинг ижтимоий ҳимояси нимадан бошланади? Қанчалик нохуш бўлмасин, Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига1 (бундан кейин – Тартиб) асосан «ёлғиз» мақомини белгилашдан бошланади. Унга кўра, яшаш жойидаги БКМ ходимлари маҳалла (ўзини ўзи бошқариш органлари) вакиллари билан биргаликда пенсионернинг яшаш шароитини ўрганадилар. Агар сиз пенсия ёшига етган ва ундан ошган, I ёки II гуруҳ ногирони бўлсангиз, ёлғиз ўзингиз, алоҳида уйда, квартирада яшасангиз, фарзандларингиз, ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз, сизга ғамхўрлик кўрсата оладиган бирон кишингиз бўлмаса, Тартибнинг II бўлими 1-бандига кўра сиз ёлғиз деб эътироф этилиб, ижтимоий ёрдам олишга ҳақли бўласиз.

Қуйидаги ҳолларда муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

улар маъмурий ҳудуддан (маҳалла, шаҳарча, овул ва ҳоказо) ташқарида яшайдиган, бироқ доимий тарзда уларга турли хил моддий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган қариндошларга эга бўлсалар;

уларнинг болалари ёки ота-оналари, эри (хотини) узоқ вақтдан бери даволанишда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлсалар;

кекса, пенсионер ҳамда ногирон эр ва хотин биргаликда яшасалар ва қариндошлари бўлмаса;

улар ногирон бола билан бирга яшасалар.

Ижтимоий ёрдам кўрсатувчи ходимлар хўжалик юритишда зарур ёрдам кўрсатадилар. Бунда кийим-кечакларни ювиш, уй-жойни тозалаш, зарур озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари ва дори-дармонларни харид қилиш, қариндош ва дўстлар билан боғлиқ илтимосларни бажариш назарда тутилади (Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг2 3-банди).

Уйда ёрдам кўрсатишдан ташқари ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсионерлар озиқ-овқат маҳсулотларининг бепул тўпламини оладилар. Бу иш кўп йиллардан бери амалга оширилади ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш тўғрисида низом3 билан тартибга солинади.

Ёлғиз кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш доираси пенсияга устамалар ва компенсация тўловлари масалаларини ҳам қамраб олади. «Пенсия иши» ўқувчилари учун улар энг долзарб масала дейиш мумкин. Масалан, «Рўйхатга кирмаган» материалида («Норма маслаҳатчи», 16.06.2015 йилдаги 24 (517)-сон) ўзгалар парваришининг зарурлиги тўғрисида ТМЭК хулосасига эга бўлган болаликдан II гуруҳ ногиронига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзлар олиш имконияти тўғрисида сўз борган эди. Хат муаллифи, афсуски, ана шу ногироннинг ёлғиз пенсионерми ёки йўқлигини кўрсатмаган. Агар ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз пенсионерлиги аниқланса, Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга4 кўра ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ЭКИҲнинг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланадилар.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 28-моддасининг «е» кичик бандига кўра эса ёлғиз II гуруҳ ногиронларига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида пенсияга устама белгиланган.

Ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз яшайдиган пенсионерлиги ҳолати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган, ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома билан белгиланади. Шунингдек Пенсия жамғармаси бўлими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари иштирокида тузилган ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам керак бўлади (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг5 25-банди, бундан кейин – 252-сон Низом).

 

1ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 23.02.2000 йилда 900-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 11.07.2011 йилда 2243-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ ва ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 15.02.1999 йилда 636-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4Молия вазирининг АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

5ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган.

Алла РОМАШКО,

мухбиримиз.

 

 

Таҳририятдан. Яқинда ўзгаларнинг ҳимоясига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ижтимоий ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий меъёрларини тартибга соладиган янги ҳужжатлар тасдиқланди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (10.08.2015 йилдаги 237-сон) билан 2015 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган янги Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати тасдиқланди. 2016 йил 1 январдан эса Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом амалга киритилади (ушбу ҳужжат тўғрисида «Норма маслаҳатчи»нинг 18.08.2015 йилдаги 32-33-сонларидаги «Қонунчиликдаги янгиликлар» шарҳида батафсилроқ ахборот берилган).

Прочитано: 1631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика