Болаликдан ногирон болани парвариш қиладиган шахсларга пенсияда имтиёзлар назарда тутилганми?
Ф.Г.
– Қонуннинг 12-моддаси «з» кичик бандига кўра болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумбелгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.
Пенсия тайинланаётганда боланинг туғилганлиги далили туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида, уни 8 ёшгача тарбиялаганлик далили эса – аризачининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган, бола туғилгандан бошлаб 8 ёшга тўлгунга қадар даврда болаликдан ногиронни тарбиялаган аёлнинг оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади.
Ариза берувчининг фарзандини болаликдан ногирон ёки 8 ёшгача ногирон бола деб эътироф этиш ТМКнинг тиббий хулосаси ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланади (252-сон Низомнинг 26-банди).
Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.