Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 34 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Фармацевтика: қонунчилик такомиллашади

● Дори воситалари муомаласида қонунчилик такомиллашади

● «Мақбул дорихона амалиёти» – бу қандай тушунча?

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Демократик кучлар» блокининг навбатдаги йиғилишида янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

 

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари С.Отамуродов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлигини юксалтириш, инсон манфаатларини муҳофазалашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда фармацевтика соҳасини изчил ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунинг натижасида соҳада фаолият юритаётган корхоналар йилдан-йилга кўпаймоқда. Янги препаратларнинг турларини кўпайтириш, дори-дармон таъминоти тизимини такомиллаштиришга эришилаётир.

Шу билан бирга, фармацевтика саноати кун сайин илгарилаётгани, дори воситалари муомаласи, улардан тиббиётда фойдаланиш жараёнида кўплаб янгиликлар юзага келаётгани соҳадаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида кўплаб янги меъёрлар белгиланмоқда.

– Соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда янги қонун лойиҳаси муҳим ўрин тутади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Иброҳимова. – Шу боис қонун лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилмоқда. Биз ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, дори воситаларининг чакана савдосига оид ягона ёндашувни шакллантириш бўйича бир қатор таклифларни киритдик.

Йиғилишда қонун лойиҳасига дори воситаларининг ноқонуний муомаласи, уларни қалбакилаштириш ва сифатсиз дори-дармонлар савдосининг олдини олишга йўналтирилган меъёрларни татбиқ этишга доир таклифлар билдирилди. «Мақбул дорихона амалиёти» тушунчасини кенгроқ очиб бериш зарурлиги қайд этилди. Ушбу тушунча дорихона шароитида тиббий препаратларни тайёрлаш, уларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари устидан назорат қилишга доир санитария қоидалари, гигиена меъёрлари ва талабларига риоя этилишини таъминлаш масаласини қамраб олади.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1538 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика