Norma.uz

Яна бир йил ишласангиз

54 ёшимда стаж бўйича пенсияни Мирзо Улуғбек тумани Пенсия жамғармаси бўлимида расмийлаштиряпман. Барча маълумотномаларни тўпладим, бироқ инспекторнинг айтишича, агар имтиёзли пенсия расмийлаштирилса (бир йил олдин пенсияга чиқилса), бундай ҳолда олий ўқув юртида таҳсил олиш йиллари, шунингдек бола туғилгани учун стажга доир тегишли устама стажга кирмас экан. Инспекторнинг гапи тўғрими? Агар бу ахборот нотўғри бўлса, қаерга мурожаат қилишим мумкин?

Т.Воронова.

Тошкент шаҳри.

 

– Қонуннинг 37-моддаси «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар Қонуннинг 12-1-моддасига асосан 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Юқорида саналган кичик бандларга иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолиятининг қуйидаги турлари киради:

а) фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса.

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.

Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари ­эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;

б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

г) якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда.

Тегишинча, 54 ёшда пенсия олиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилинаётган 20 йиллик стажга олий таълим муассасаларидаги ўқиш вақти (Қонуннинг 37-моддаси «е» кичик банди) ва болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти (Қонуннинг 37-моддаси «ж» кичик банди) киритилмайди. Ушбу даврлар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда ҳисобга олинади. Хусусан, ушбу ҳуқуққа аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар (Қонуннинг 7-моддаси).

 

Газетхонларнинг саволларига Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил қилиш ҳамда мониторингдан ўтказиш бўлими бошлиғи Абдурашид ИСМОИЛОВ жавоб берди.

Прочитано: 1567 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика