Norma.uz

Архивдан қидиринг

Пенсия олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш чоғида кўпинча стажни, ижтимоий бадаллар тўлаб борилган даромадларни тасдиқлашга зарурат туғилиб қолади. Тошкентда ишлаб турган архивлар ҳақидаги ахборотимиз ҳужжатларни тўплашингизда сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.

 

Т/р

 

Архивнинг номи

 

Манзил (мўлжал)

ва телефон

Қабул кунлари ва соатлари

 

1

 

Ўзбекистон Республикасининг Марказий архиви

 

Чилонзор кўчаси, 2

(«Ўзбекфильм» киностудиясининг қаршисида),

230-47-63

Душанба, чоршанба, жума

9.00–13.00

2

 

Тошкент вилоятининг Давлат архиви

 

Оқдарё кўчаси, 122/12 (Ёғмойкомбинат),

291-82-26

Душанба–чоршанба

9.00–13.00

3

 

Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари давлат архиви

 

Нозима Хоним кўчаси, 86

(янги ТошМИ ҳудудида),

142-11-94, 202-94-78

Душанба ва чоршанба

9.00–13.00

4

 

Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат идоралараро архиви

 

Тузель-2, 29

(аввалги Ғалабанинг 40 йиллиги, Крестик бекати),

294-25-99, 294-45-14

Душанба–жума

9.00–13.00

5

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Марказий архиви

 

Илтифот кўчаси, 6

(Кадишев бозори, 58-ҳарбий шаҳарча),

298-78-52

Душанба–пайшанба

9.00–13.00

 

 

ПЕНСИОНЕР ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:

пенсияни нақд ва нақдсиз шаклда (тижорат банкларида талаб қилиб олингунча депозити орқали ёки банк пластик карточкасига) олиш;

пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш;

пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилиш;

ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммасини ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилишини ҳисобга олган ҳолда олиш, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас;

қариялар ва ногиронларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқни олиш, бироқ тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи ва уруш ногиронларига эса – камида 20 фоизида;

пенсия тайинлаш масалалари бўйича, шунингдек Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни олиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар олиш.

Прочитано: 2454 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика