Ёшга доир пенсиядан ногиронлик пенсиясига ўтказишда пенсияга чиққандан кейин ишлаган йиллар меҳнат стажига қўшиладими?
Н.Рустамов.
252-сон Низомнинг 137-бандига кўра, ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди. Ногиронлик пенсиясини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи илгари ёшга доир пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги 10 йилидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлик пенсиясини тайинлаш вақтида амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади.