Norma.uz

Узоқ муддатли сафардан кейин – Пенсия жамғармасига

Бобом бир неча ой сафарда бўлгани боис пенсиясини ололмади. Почтальон энди унга пенсия берилмайди деяпти. Энди у пенсияни янгитдан расмийлаштириши керакми?

Артём М.

Тошкент шаҳри.

 

– Сизнинг ҳолатингизда пенсия берилиши у олинмаганлиги боис тўхтатиб қўйилган. 252-сон Низомга кўра, тайинланган пенсияни тўлаш:

пенсионер вафот этганда;

тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

Тайинланган пенсияни тўлаш:

пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;

кетма-кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида почта алоқаси ташкилоти орқали пенсия олинмаганда;

пенсионер озодликдан маҳрум этилганда;

пенсионер руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;

пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.

Тайинланган пенсияни тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин. Унинг тўланишини тиклаш учун пенсионер яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиши ва ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Прочитано: 1512 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика