Холам анчадан бери пенсияда, бироқ ҳали ҳам ишлаяпти. У ШЖБПҲдан маблағларни олмаган, чунки ушбу жамғармаларни қариндошларидан бирортасига васият қилиб қолдирмоқчи. Шундай қилса бўладими?
А.К.
– Қонуннинг 24-моддасига кўра, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида тўпланган маблағларни тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ШЖБПҲда жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;
олувчи ШЖБПҲда жамғарилган жами суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқланган тартибда воз кечганда;
давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини йўқотганда.
Шу сабабли холангиз барча пулни мерос қилиб бериш мақсадида жамғарилган маблағларни олишдан ёзма равишда бош тортишини расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилиши лозим.