Norma.uz

Қонун ҳужжатларига мувофиқ

Мен 57 ёшдаман. Бироқ ҳали ёшга доир пенсияни расмийлаштирганим йўқ, ишлашда давом этяпман. Ҳозир эса пенсияга чиқмоқчи бўляпман. Пенсия ёшига етганимдан кейин ишлаган йилларим стажга киритиладими? Қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак?

Е.Лю.

Ангрен шаҳри.

 

– Иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, қўшиб ҳисобланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси). Унга пенсия ёшида ишлаш йиллари ҳам, агар пенсия ёшига етганда у расмийлаштирилмаган бўлса, киради.

Қонуннинг 27-моддасига кўра, пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан (аёллар учун – 20 йил, эркаклар учун – 25 йил) ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун – боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%и миқдорида оширилади.

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

Иккинчи саволга келсак, Қонуннинг 43-моддасига кўра, ишловчиларга пенсия (умумий ҳамда имтиёзли шартларда) тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни дастлаб ташкилот маъмурияти тайёрлайди. У пенсия тайинлашга тақдимномани расмийлаштиради.

252-сон Низомга мувофиқ, агар бўлғуси пенсионер ҳеч қаерда ишламаса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани унинг ўзи бевосита ўзи яшайдиган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади. Унга қуйидагилар илова қилиниши керак:

иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

Пенсия учун мурожаат қилинган кун деб барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза қабул қилинган кун ҳисобланади. Агар аризага барча ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, улар қўшимча равишда тақдим этилади. Агар улар бу ҳақда хабарнома олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечиктирмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун деб пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ҳисобланади (Қонуннинг 46-моддаси).

Прочитано: 1673 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика