Norma.uz

Кўп болалилик ҳисобга олинмайди

Бешта болани тарбиялаган қариндошим 2010 йилда 50 ёшда пенсияга чиқди. Жорий йилнинг октябрида мен ҳам 50 ёшга тўламан. Олтита болам бор. Қариндошимга ўхшаб мен ҳам 50 ёшда пенсияга чиқа оламанми?

Н.Гаджиева.

 

Йўқ, чиқа олмайсиз. Илгари қонун ҳужжатларида ҳақиқатан ҳам 5 ва ундан кўп бола туққан ва уларни 8 ёшгача тарбиялаган аёлларга, иш стажи камида 20 йил бўлганда болаларга қараш вақтини стажга қўшган ёки иш стажи камида 15 йил бўлганда унга болаларни боқиш вақтини ҳисобга киритмаган ҳолда умумбелгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш имконини берадиган имтиёз назарда тутилган эди («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «з» кичик банди). Бироқ ушбу имтиёз 2010 йил декабрида бекор қилинган (22.12.2010 йилдаги ЎРҚ-272-сон Қонун). Бундай ҳуқуқ ҳозирда фақат болаликдан ногирон болаларни тарбиялайдиган, иш стажи камида 20 йил бўлган оналар учун сақланган.

Шу боис сизнинг пенсия олиш ҳуқуқингиз умумбелгиланган тартибда вужудга келади: аёлларга 55 ёшга етганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда. Унга болаларни парваришлаш даври, бироқ 3 йилдан кўп эмас, олий ўқув юртида кундузги ўқиш даври ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб борилган иш вақти киритилади.

Қонун ҳужжатларида аёлларга 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Бунинг учун уларда декрет таътиллари, ўқув юртларида таълим олиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда 20 йиллик иш стажи бўлиши, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари лозим даражада тўлаб борилган бўлиши лозим.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1602 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика