Бир танишим – якка тартибдаги тадбиркор менга у билан бирга ишлашни таклиф қилди. Бироқ, меҳнат дафтарчасига ёзув қайд эта олмаслигини айтди, лекин ундаги иш стажимни келгусида пенсия олиш учун инобатга олишар эмиш. У ҳақлими? Ҳақиқатан ҳам менинг ушбу стажимни ҳисобга олишадими?
Константин.
– Танишингиз тўғри айтган. 2015 йил 31 июлдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга ҳақиқатан ҳам амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда 1 нафардан 3 нафаргача ходимларни ёллашга рухсат берилган. Ходимларнинг сони Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон Қарорига 1-илова) билан белгиланади.
Якка тартибдаги (хусусий) тадбиркор ишга қабул қилаётганда ходим билан ёзма шаклда меҳнат шартномасини тузади, унинг амал қилиш муддати унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги гувоҳномаси амал қилиши муддатидан ошмаслиги керак. У ходимнинг меҳнат дафтарчасини расмийлаштирмайди. Якка тартибдаги тадбиркорда ишлаган иш даврлари унинг учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда ходимнинг меҳнат стажига қўшилади (Низомнинг 13, 14-бандлари).
Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.