Тез орада ёшга доир пенсияга чиқа оламан. Бироқ стажимга бир неча йил етмайди. Пенсиямни ёшим тўғри келгач эмас, балки зарур стажга эга бўлганимдан кейин расмийлаштирсам бўладими?
Л.Мирқосимова,
почта бўлими ходимаси.
– Қонуннинг 3-моддасига асосан фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. Бунинг маъноси шуки, агар пенсияга чиқиш ёши келганда сиз пенсия олиш ҳуқуқингизни амалга оширмай, ишлашда давом этсангиз, ана шу йиллар меҳнат стажингизга киради.
Газетхонларнинг саволларига Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил қилиш ҳамда мониторингдан ўтказиш бўлими бошлиғи Абдурашид ИСМОИЛОВ жавоб берди.