Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 34 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Маълумотлар очиқлиги таъминланмоқда

Пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамасининг «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (7.08.2015 йилдаги 232-сон) Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

 

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунида белгилаб берилган мақсад-вазифаларни амалга ошириш, маҳаллий веб-ресурслар, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида синов тартибида ишга туширилган Очиқ маълумотлар порталида давлат органлари фаолиятига тааллуқли маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларга эркин фойдаланиш учун бепул тақдим этилмоқда.

Ҳозирги пайтгача мазкур порталда 50 давлат органининг 550 турдаги маълумотлари эълон қилинган. Халқ таълими, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар 100 минг мартадан зиёд юклаб олинган.

Қарор асосида тасдиқланган низомда мазкур электрон ресурсни ривожлантириш, фойдаланувчилар учун зарур маълумотларни тақдим қилиш механизмини такомиллаштириш, портал оператори ва маълумотларни тақдим қилувчи масъуллар, фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланган. Бу фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ахборотдан фойдаланиш каби муҳим конституциявий ҳуқуқларининг янада кенг таъминланиши, «электрон ҳукумат» тизимининг муваффақиятли татбиқ этилишига хизмат қилади.

Портални зарур ахборот билан таъминлаш ва янгилаб боришда давлат органлари раҳбарлари бевосита жавобгар ҳисобланади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар веб-сайтларида ҳам «Очиқ маълумотлар» бўлими ташкил қилиниб, маълумотлар билан мунтазам тўлдириб борилади.

2013–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссияси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сайтларида ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар тўпламлари рўйхати тасдиқланиб, ҳукумат порталида эълон қилинади.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика