Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 28 / Паспорт масалалари

Қайтиб келишни хоҳлайман

Мен Ўзбекистоннинг собиқ фуқаросиман, рўйхатдан чиқиб, Исроилга доимий яшаш учун кетдим. Ўзбекистон фуқаролигидан қонунга биноан чиққанман. Энди ота-онам, хотиним ва болам яшаётган Ўзбекистонга доимий яшаш учун қайтиб келмоқчиман. Мен қандай ҳужжатларни расмийлаштиришим лозим.

Р.Гольдин.

 

– Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомга (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова) кўра хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар органининг чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза – сўровномалар;

 аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари)нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар;

 никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари;

 ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори);

 катталиги 35 х 45 миллиметрли 2 та фотосурат.

Ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин аризачи ўз илтимоси қондирилиши рад этилган тақдирда у ички ишлар органлари томонидан белгиланадиган муддатда Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетиши лозимлиги тўғрисида тилхат олиниб огоҳлантирилади.

Қабул қилинган ҳужжатлар аризачининг, таклиф қилувчи кишиларнинг шахсиятларини текшириш ва тасдиқлаш учун юборилади, шунингдек ушбу масала бўйича миллий хавфсизлик органларининг фикри сўралади. Мавжуд ҳужжатларнинг нусхалари аризачининг илтимоси юзасидан Махсус комиссия унинг минтақада истиқомат қилиши ва ишга жойлашиши учун реал имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда хулоса чиқариши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимликларига юборилади.

Республика ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органларнинг ҳар бирида кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.

ЎзР Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори хорижий фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга юқоридаги Низомда белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини бериш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин. Шундай ҳолларда хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга мамлакатимиз ҳудудини белгиланган муддатда тарк этиш таклиф қилинади, улар бош тортишган тақдирда эса мамлакатдан белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 2098 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика