Қандай давлат органи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублик тўғрисида маълумотнома беришга ваколат олган?
К.Аъзамова.
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублик тўғрисидаги маълумотномани фуқаронинг яшаш жойидаги чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими унинг ёзма аризасига биноан беради, аризада у маълумотнома олиш сабабларини кўрсатиши керак.
Агар фуқаро Ўзбекистондан ташқарида яшаса, ЎзР фуқаролигига мансублик тўғрисида маълумотнома олиш учун у республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасасига мурожаат қилиши керак.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.