Рад этиб бўлмайди, расмийлаштирилсин
Кўчмас мулк сотиб олишда (сотишда) эски намунадаги паспорт амал қиладими? Эски паспорт бўйича квартирани расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эгамилар?
А.Расулев,
Тошкент шаҳри.
– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги (эски намунадаги) паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийдир.
Давлат нотариал идораси ходимлари сизга кўчмас мулкни эски намунадаги паспорт бўйича расмийлаштиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шундай ҳол юз берган тақдирда сиз давлат нотариал идоралари фаолиятини назорат қилувчи адлия муассасаларига шикоят билан мурожаат қилиш ёки 1008 рақамли ишонч телефони орқали қўнғироқ қилишга ҳақлисиз.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.