Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 28 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш – депутатлар диққат марказида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳасининг мақсади аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

 

«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда давлат санитария назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ушбу соҳадаги муаммолар, бир қатор хорижий мамлакатларнинг санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасидаги тажрибаси ўрганилди.

Мажлисда таъкидланганидек, илгари ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосини 1992 йилда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонун ташкил қилар эди. Ушбу Қонун, аввало, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати оширилишини, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олди олинишини ҳамда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлади.

Соҳада эришилган талай ижобий натижаларга қарамай, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурати юзага келди. «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонунини қабул қилиш муҳим эканлиги айнан шу билан изоҳланади.

Таъкидлаш жоизки, янги қонун лойиҳаси соҳа ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, профилактик тадбирларни ўтказишда санитария нормалари ва қоидаларини татбиқ этиш, гигиена қоидаларига риоя этишнинг барқарор тизимини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш устидан давлат назоратини йўлга қўйиш билан бир қаторда ушбу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш билан боғлиқ устувор вазифаларни қамраб олади.

Жумладан, қонун лойиҳасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган.

Қонун лойиҳасида ер участкасини танлашда, объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришда, корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлашда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчиларга, ҳудудлар, иншоотлар, биноларни сақлашга, кимёвий ва биологик воситаларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмишга, озиқ-овқатларга, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, меҳнат шароитларига, касалликлар вужудга келиши ва тарқалишининг олдини олишга доир санитария-эпидемиологик талаблар аниқлаштирилган.

Мажлис жараёнида таъкидландики, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш комплекс тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, ижро этувчи органлар ва назорат қилувчи хизматлар томонидан самарали назоратни таъминлашга кўмаклашади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида давом эттирилади.

 

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 2057 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика