Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 28 / Паспорт масалалари

Янги паспорт билан стикерни расмийлаштирса бўладими?

Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Муддати ўтган эски намунадаги паспортга эгаман, Визалар ва рухсатномалар бериш бўлимининг хорижга чиқиш стикерининг ҳам муддати ўтган. Ўзбекистонга муддати ўтиб кетган паспорт билан қайтган Ўзбекистон фуқароларига бундан кейин мазкур бўлимнинг стикери берилмас экан деб эшитдим. Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими? Янги биометрик паспорт олгандан кейин мен мазкур бўлим стикерини расмийлаштира оламанми?

Д.Б.

 

– Саволингизда кўрсатилган қоидалар қонун ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мавжуд бўлиб, унда чет элга бориш ҳуқуқини чеклов чораларининг қуйидаги рўйхати назарда тутилган:

а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса – бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;

б) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса – иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;

в) агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса – судланганлик бекор қилинмагунча (олиб ташланмагунга) қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;

г) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса – мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;

д) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан сохта маълумотларни берган бўлса;

е) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса – иш кўриб чиқилгунга қадар;

ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса – ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар.

з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтида келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса – ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб 2 йил ўтгунга қадар.

Чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асослар рўйхатига кенгайтирилган изоҳ берилмайди.

Агар сизнинг вазиятингиз юқорида саналган бандларнинг бирортасига мувофиқ келмаса, сиз биометрик паспорт олгандан кейин фуқароликни расмийлаштириш бўлимига хорижга чиқишга рухсат бериш ёзуви бўлган стикерни расмийлаштириш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Паспорт билан бир қаторда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

 белгиланган намунадаги анкета-аризани;

 давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни;

 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни;

 ҳарбий гувоҳномани (ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда чақирув ёшидаги шахслар учун – мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг белгиланган намунадаги маълумотномасини).

Мурожаат 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Лозим тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига берилган кун мурожаат қилинган сана деб ҳисобланади.

Қўшимча текширишлар ўтказиш зарур бўлганда ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Айни вақтда шуни қайд этиш лозимки, юқорида кўрсатилган асослар бўйича чет элга боришга рухсат беришнинг рад этилиши ёки жавоб беришнинг белгиланган муддатдан ортиқча кечиктирилиши устидан фуқаро юқори органга шикоят қилиши мумкин, бу орган бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб бериши шарт, фуқаро унинг қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин. «а», «б», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш хуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 2431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика