Norma.uz

Тонгги шабада мамлакати

Корея Республикаси ёки, уни шоирона атаганда Тонгги шабада мамлакати, бугунги кунда дунёдаги энг жўшқин ривожланаётган давлатлардан биридир.

 

Корея мамлакатига шоирона номни хитойликлар беришган. Эрамиздан аввалги V асрда, мамлакатларининг чегарасида Ко Чосон князлигининг мавжудлигидан хабар топган Хитой салтанати аҳолиси унинг номини эшитганлари асосида – иккита «чао» ва «сянь» иероглифлари билан ёзган. Замонавий Корея тилида улар «чо» («тонг» деган маъноси ҳам бор) ва «сон» (ушбу иероглифнинг маъноларидан бири – «шабада») сифатида талаффуз қилинади. Натижада «Тонгги шабада мамлакати» номи пайдо бўлган.

Давлатнинг расмий номи эса корейс тилида Тэхан Мингук, қисқартирилганда Хангук дейилади, бунинг маъноси «Хан мамлакати» демак, хитойлар томонидан эрамиздан аввалги II асрда Ко Чосон забт этилганидан кейин Корея ярим ороли жанубида пайдо бўлган қадимий қабилалар уюшмаси ана шундай номланган эди. Эрамиз бошларида ушбу уюшмадан учта эрта феодал давлат – Силла, Пэкче ва Когурё шаклланди, Когурё давлати X асрда Корё янги сулоласига ном берди (ўртадаги бўғин ўз-ўзидан тушиб қолди деб тахмин қилинади). Шу вақтга келиб ушбу мамлакатнинг мавжудлигидан Европада хабардор бўлишди ва уни ҳукмрон сулола номидан Корё ёки Корея деб атай бошлашди.

 

ИҚТИСОДИЙ МЎЪЖИЗА

Иккинчи жахон урушидан кейинги йилларда Жанубий Кореяда демократик бошқарув ўрнини авторитар режим эгаллади, бироқ мамлакат ўзи белгилаган модернизациялаш йўлидан чекинмади. Давлатда фойдали қазилмалар деярли йўқ, шу сабабли бўлса керак, ҳукумат намояндалари асосий эътиборни ягона ресурс – ишчи кучига қаратдилар. Юқори даражадаги меҳнат маданияти ва ҳатто арзимас ҳақ эвазига ҳам ишлаш хоҳиши Жанубий Кореяга равнақ йўлини очиб берди. Америка берган кредитларга хориж хом ашёсига ва чет эл технологиялари асосида ишлайдиган фабрикалар қурила бошланди. Маҳсулот экспортга жўнатилар, олинган маблағлар эса таълим ва ижтимоий ривожланиш даражасини юксалтиришга сарфланар эди. Навбатма-навбат енгил саноат ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш, 1970–1980 йилларда оғир саноат, XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб эса бугунги кунда жами ЯИМнинг учдан икки қисмини ташкил этаётган хизматлар соҳаси модернизация қилинди. Бор-йўғи ярим аср ичида иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан биридан Корея иқтисодиёти ривожланган давлатга айланди. Эришилган натижалар Корея иқтисодиёти мўъжизаси деб атала бошланди, мамлакатга яна бир норасмий титул – Сингапур, Тайвань ва Гонкон билан бир қаторда «Осиё йўлбарси» унвони берилди.

 

ИШБИЛАРМОНЛИК МАСАЛАЛАРИ

Чет эллик учун Кореяда ўз ишини очиш мушкул эмас. Таомил ҳамма учун бир хил. Чет эллик учун ягона тўсиқ меҳнат визасини олиш масаласини ҳал этиш бўлиб, умуман олганда, бу ҳол алоҳида қийинчилик туғдирмайди. Туристик визалар бекор қилинганлиги боис чет эллик шахс Кореяга бемалол келиши ва жойнинг ўзидаёқ зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланиши мумкин. Кореяда 5 йил доимий тарзда яшагач, яшаш гувоҳномасини олиш мумкин. Бунда банк ҳисобрақамингизда кредитга қобиллигингизни тасдиқлайдиган маблағлар бўлиши лозим. Қолаверса, қонунни ҳеч ким бузмаслиги керак.

Кореяда компания ваколатхонасини очиш учун талаб қилинадиган барча нарса бу – бош ташкилот уставининг таржимаси, унда бош ташкилотнинг устав капитали тўғрисида маълумот бўлади; офис хонаси ижараси хусусида ва, албатта, солиқларни ажратиш масалаларини ҳал қиладиган бухгалтер. Албатта, ҳисоб юритиш мутахассиси Корея фуқароси бўлгани мақбул, чунки у Корея қонун ҳужжатлари бобида яхши хабардор бўлади. Кўпчилик компаниялар ҳисоб юритишни Коеяда кўп бўлган аудиторлик компаниялари аутсорсингига топширишни афзал кўрадилар. Бунда хизматлар қиймати шунчалик пастки, кичик ва ўрта корхоналар кўпинча ҳатто штатда бухгалтер тутмайдилар. Бу эса кўп вақтни тежаш имконини беради, зеро ҳисоботни ҳар ойда тақдим қилиш лозим. Фақат йирик компаниялар бухгалтерия билан мустақил равишда шуғулланадилар. Кореяда аудитор хизматлари иш ҳажми, ходимлар сони ва ҳоказоларга боғлиқ ҳолда 100 доллардан 200 долларга қадар боради. Бунинг устига йилда бир марта молиявий фаолият тўғрисида ҳисобот тақдим этиш зарур, бунинг учун аудитор 300 доллар олади. Аудитор шунингдек ҳар бир ходим учун шахсан солиқ декларацияси ҳам топширади.

Даромад солиғи Кореяда мутаносиб тусга эга, у ҳар ойда оила аъзолари олган даромадлари бутун суммаси ва улар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Унинг ўртача ставкаси 38 фоизга тенг. Иш ҳақининг ўртача даражаси Кореяда статистикага кўра қарийб 3 000 долларни ташкил этади (вонларда ҳисоблаганда 3 миллиондан бир оз кўп). Бироқ амалда, мисол учун, 2011 йил якунлари бўйича, Кореяда ишлайдиган аҳолининг 70 фоизи ушбу даражадан паст иш ҳақига эга бўлган (20%и – 2 миллиондан 3 миллион вонагача, 34%и – 1 миллиондан 2 миллион вонагача, 17%и – 1 миллион вонадан кам). Бироқ бир йилда ўртача иш ҳақи 5–8 фоизга ошади, шу сабабли Кореяда турмуш даражаси жуда юқори дейиш мумкин, амалда ҳам ҳаммаси миллионерлардир.

Ҳар йили февралда солиқ хизматлари аввалги йил учун даромад даражаси ва фуқаролар тўлаган солиқлар сонини (шу жумладан ҚҚСни, у Кореяда 10%га тенг) таққослайдилар, натижада йил якунлари бўйича йиғимларнинг бир қисмини қайтариб олиш мумкин. Тўғри, агар ходим юқори даражада даромадга эга бўлса, пулни эса у «ўзининг ёстиғи жилдида сақласа», давлат ундан тўланмаган йиғимларни ундириши мумкин. Умуман олганда, Кореяда солиқлар масаласи жиддий. Вақти-вақти билан янгиликларда навбатдаги юқори мансабдаги амалдор ёки эстрада юлдузи солиқларни тўламаганликда фош этилганлиги тўғрисидаги ахборотни тинглаш мумкин. Банк операцияларининг юқори даражада ахборотлаштирилганлиги маблағларнинг катта оқимларини тузатиш имконини беради. Бундан ташқари, Кореяда муайян маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган кишиларни тақдирлаш назарда тутилган.

 

ОИЛАВИЙ БИЗНЕС

Samsung, LG, Hyundai, Daewoo, Lotte – дунёдаги энг машҳур Корея брендлари чeболалар – ҳар йили турли тармоқ йўналишидаги расман мустақил фирмалар гуруҳи бўлган, бироқ битта оила мулкида ва ягона маъмурий назорат остида бўлган улкан молия-саноат конгломератларига кенг тарқалган мисолдир. «Оилавийлик» Жанубий Корея чеболаларининг асосий фарқловчи хусусияти ҳисобланади. Компаниядаги барча лавозимларни оила аъзолари ва энг яқин қариндошлар эгаллайди. Бунда чеболалар ҳукуматнинг кенг мадади ва бир қатор имтиёзлардан фойдаланадилар.

Кўпчилик корпорациялар юқори даражада аниқ технологиялар бозорида ишлайди ва ишга чет эллик мутахассисларни жалб этади.

Кореяда корпоратив одоб ва поғона жуда ҳам ривожланган, бу – чет эллик учун бутун бир сабоқ. Кореяликни қизиқтирадиган биринчи масала ёш ва ижтимоий мақомдир. Агар соддалаштириб айтсак – кимнинг ёши катта ва лавозими юқори бўлса, у бошлиқ бўлади, унга ҳамма бўйсунади. Бу ҳолат компанияларда ёш раҳбарни учратиш мушкуллиги сабабларидан биридир. Кореяликларнинг ўзлари таъкидлаганларидек, кўпинча ишга доир кенгашларда ходимлар билан раҳбарлар ўртасида самарали амалий мунозара бўлмайди – мулоқот мавжуд эмас.

Кореяда қўл бериб кўришиш шакли ҳам шахсларнинг катталик даражасига боғлиқ: агар мақоми бўйича тенг кишилар сўрашсалар, иккаласи учун ўнг қўлни узатиш етарлидир. Агар катта лавозимли киши кичик лавозимли ходим билан сўрашса, катта лавозимли кишининг бир қўлини узатса кифоя, кичик лавозимли ходим эса ҳурматсизлик билдирмаслик учун жавобан икки қўлни узатиши лозим бўлади.

Аёллар ўртасида ҳам ёш бўйича ва турмуш ўртоғининг фаолият турига кўра ўз «поғона даражаси» бор. Турмуш ўртоғининг мақоми қанча юқори бўлса, у аёлда ҳам шунча юқори бўлади. Корея – уй бекалари мамлакати. Албатта, ишлайдиган аёллар бор ва бунинг учун ҳеч қандай алоҳида ижтимоий тўсиқлар мавжуд эмас, бироқ кўпчилик корпоратив меҳнатга қараганда уй-рўзғордаги меҳнатни афзал кўради.

Чет элликка рухсат берилган нарса кореялик учун мумкин эмаслиги ва аксинча бўлишини тушуниш жуда муҳим. Кореялик қилиши керак бўлган нарсани чет эллик қилмаслиги мумкин. Бунга энг ёрқин мисол ичкиликлар мўл-кўл бўладиган корпоратив овқатланишлардир, амалдаги барча компанияларда шундай қабул қилинган. Бундай зиёфат вақтида қадаҳлар кетма-кет кўтарилади, бу вақтда ичиш ҳамма учун мажбурий. Бироқ чет эллик учун истисно қилиниши мумкин, бу нарса корпоратив кайфиятни бузиш ва ҳурматсизлик деб қабул қилинмайди. 

Кореяда бир муддат яшаган кўп чет элликлар бюрократиянинг амалда бутунлай йўқлигини қайд этадилар. Бу ерда ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда маъмурий масалаларни ҳал қилишнинг оддийлиги ва осонлигига фақат ҳайрон қолиш мумкин. Барча жараёнлар компьютерлаштирилган, энг кам миқдорда қоғоздан фойдаланилади, бироқ электрон ифодачилар энг кўп даражада. Бунда бу ерда хизмат кўрсатувчи ходимнинг қўполлиги ёки унга боғлиқ бўлган киши ҳисобига обрў орттиришини учратмаймиз.

Кореяликлар кўп вақтни ишда ўтказадилар, бироқ улар дам олишни ҳам биладилар. Ҳатто кичик шаҳарларда ҳам сув ҳавзалари, стадионлар, велосипед йўлкалари, бейсбол майдончалари ва, албатта, кореяликларнинг севимли спорти бўлган гольф-зоналар барпо этилган. Бутун мамлакатни дам олиш кунининг автобус турлари қамраган, улар унча қиммат эмас. Автомобиль йўлларининг сифатлилиги ва мамлакатнинг мўъжазлиги унинг исталган гўшасига бориш имконини беради. Ҳар бир шаҳар маълум бир мавсум фестивалини ўтказади, ҳатто ўзларининг буқа жанглари ҳам бор. Бинобарин, бу ерда зерикишга вақт йўқ!

(«Расчёт» журналидан).

 

 

Ўзбекистон ва Корея Республикаси муносабатлари ўзаро ишонч ва ҳурмат, яқин дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий соҳалардаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисмидир. Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сўнгги йилларда 2 млрд АҚШ долларидан ошаётир.

Савдо-сотиқ соҳасида мамлакатларимиз ўртасида 1992 йилдан буён энг кўп қулайлик яратиш тартиби амал қилмоқда. Ўзбекистонда кореялик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 412 корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 68 таси тўла ушбу мамлакат капитали асосида тузилган. Юртимизда Жанубий Кореянинг 79 компанияси ваколатхоналари очилган.


ЎзА ахбороти асосида.

Прочитано: 2551 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика