Norma.uz

Хизмат сафарларисиз, бироқ коэффициент билан

Тошкент қурилиш корхонаси республика қурилиш ташкилотлари учун 1,15 туман коэффициенти белгиланган минтақасида ишларни бажаришга пудрат шартномаси тузди. Иш вахта усулида амалга оширилади.

Биз мазкур минтақага ишлашга юборилаётган ходимларимизга туман коэффициенти бўйича устамалар тўлашииз керакми?

Бухгалтер.

 

– Туман коэффициентлари ишларни бажариш жойида қўлланади. Вахта усулида улар корхона жойлашган ердан анча узоқда қурилаётган объектларда амалга оширилади (Олисда ва ўта муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини олиб боришнинг вахта усули тўғрисида низом*).

Ходимларингиз меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ишлаб чиқариш объектлари вахта усулида ишлаш жойи ҳисобланади. Ходимларни вахтага юбориш хизмат сафари ҳисобланмайди.

Шу тариқа, қурилиш ишларини юритишнинг вахта усулида ходимларнинг иш ҳақига қурилиш ташкилотлари учун ишларни бажариш жойида белгиланган, яъни 1,15 ҳажмдаги туман коэффициенти қўлланиши керак.

Светлана КИМ,

«Norma Ekspert»
мутахассиси.

 

*Давархитектқурилишқўм томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 1744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика