Norma.uz

Ҳақ келишувга асосланиб олинади

Мен корхонада бош юрисконсульт бўлиб ишлайман, кадрлар бўлими бошлиғи лавозимини бирга олиб бораман. Бирга олиб борганим учун менга қўшимча ҳақбош юрисконсультнинг лавозим маошига 35% белгиланган.

Қўшимча ҳақ штат жадвалидаги лавозим маошига киритилиши керакми? Менга буйруқ бўйича бир лавозим маоши миқдорида бериладиган мукофотни ҳисоблаб ёзишда ҳисоб-китобга бирга олиб борганлик учун қўшимча ҳақни ҳисобга олмасдан фақат бош юрисконсультнинг маоши олиниши тўғрими?

Л.Ғоипов.

 

– Тартиб билан таҳлил қилиб кўрайлик.

Штат жадвали ташкилот таркиби, корхонадаги штат бирликлари (лавозимлари) умумий сони ва лавозим маошларини кўрсатади, бироқ лавозим бўш ёки бандлигини ва ходимлардан ким уни эгаллаганлигини белгилаш имкониятини бермайди. Одатда у ташкилот бўйича буйруқ (фармойиш) билан тасдиқланади.

Сизни қизиқтирадиган маълумотлар штатларни жойлаштириш тартибида мавжуд бўлиб, қўшимча устунлари бўлган штат жадвали шаклидан иборат, уларга лавозимларни эгаллаган ходимларнинг фамилиялари ва инициаллари; бирга лавозимларни олиб борадиган ходимлар ва ўриндошларнинг табель рақамлари киритилган. Ушбу тартибни буйруқ билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Энди қўшимча ҳақни штат жадвалидаги лавозим маошига киритиш ҳақида.

Штат жадвалини тасдиқлаш ва лавозим маошлари, устамалар, қўшимча ҳақлар ва рағбатлантириш тусидаги бошқа тўловларни белгилаш иш берувчининг ваколат доирасига киради. Шу сабабли штат жадвалида рағбатлантирувчи ва компенсация тўловларини (мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар, тақдирловчи тўловлар) кўрсатишга, фикримизча, зарурат йўқ, чунки агар улар вақтинчалик тусда бўлса, иш берувчига уларни ҳар сафар белгилаш, ўзгартириш ёки маҳрум этишда янги штат жадвалини тасдиқлашга тўғри келади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг бундай элементларини локал меъёрий ҳужжатлар билан белгилаш мумкин. Меҳнат кодексининг 153-моддаси иккинчи қисмига кўра меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Улар ходим билан меҳнат шартномасида ҳам назарда тутилиши мумкин. Тасдиқлаш тартибига риоя этган ҳолда мукофотлар тўлаш учун асос бўлиб ташкилотда ишлаб чиқиладиган мукофотлаш тўғрисидаги низом хизмат қилади. Низом асосий лавозим окладидан ҳамда бирга олиб борганлик учун устама ҳам киритиладиган сизнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб мукофотлашни назарда тутиши мумкин.

Мукофотлаш чоғида ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби учун қандай тўловлар ҳисобга олинишини сиз Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илова) билан танишгач, билиб оласиз.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2117 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика