Norma.uz

Тўп улоқтиришда моҳирлар

Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон баскетбол Федерацияси ҳамкорлиги республикамизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида илк бор баскетбол турнири ташкил этилди. 

 

Олий ҳарбий божхона институтида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Миллий хавфсизлик хизмати, мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари жамоалари иштирок этишди.

Ўзаро беллашувлардан сўнг мусобақа жадвалининг юқори учлигини энг кўп очко жамғарган жамоалар – Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги вакиллари эгаллашди.

Ҳал қилувчи асосий босқич ўйини муросасиз кечиб, ҳар бир терма жамоа аъзоси тўп улоқтиришда моҳир эканлигини кўрсатди. Ўйинларни Ўзбекистон баскетбол федерациясининг тажрибали ҳакамлари бошқариб боришди.

Мазкур турнирни ҳар йили ўтказиб боришга келишиб олинди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика