Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Солиқ солиш

Йўқолган китобларнинг ҳисоби

Ташкилотимизда кутубхона мавжуд. Яқин вақтгача моддий бойликлар – кутубхона фонди китобларининг миқдор бўйича ҳисоби юритилган. Ҳозир у сўм ҳисобига ўтказиляпти, шу боис мавжуд китобларни баҳолаш зарур. Бундан ташқари, текширув чоғида бухгалтерия ҳисобида йўқолган китоблар қайд этилганлиги аниқланди.

1950 йилдан кейин нашр этилган, нархи совет рублларида кўрсатилган китобларни қандай баҳолаш керак? Агар улар муаллифлар томонидан совға қилинган ёки мажбурий нусхалар сифатида юборилган бўлса (инвентарь китобида уларнинг нархи тўғрисида ёзувлар йўқ, фақат китобларнинг номи, муаллифи ва нашр этилган йили кўрсатилган), йўқолган китобларнинг қийматини қандай белгилаш лозим? Китоб йўқолгани учун жарима тўланадими ва қандай миқдорда?

Н.Орифхўжаева.

 

– Келтирилган маълумотларга қараганда, сиз кутубхона фондининг ҳисоб маълумотларини тиклаётган кўринасиз. Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, у асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади. ­5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га1 мувофиқ кутубхона фондлари бўйича амортизация ҳисобланмайди. Ҳисоб маълумотларини тиклаш ­19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»да2 назарда тутилган тартибда инвентарлаш йўли билан ўтказилади.

Ҳисобга олинмаган китоблар қиймати уларни актив сифатида кирим қилиш учун жорий қиймат бўйича белгиланади ва молиявий натижаларда бошқа даромад сифатида акс эттирилади.

 

Жорий қиймат – маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма.

5-сон БҲМСнинг 3-банди е-кичик банди.

 

Агар сиз уни белгилашга қийналсангиз, баҳоловчи компания хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Китоблар йўқолган бўлса, айбдор шахсларни аниқлаш лозим, улар китоблар қийматини қоплашлари, шунингдек агар у ташкилотнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, жарима тўлашлари керак. Агар айбдорлар аниқланмаган бўлса, йўқолган китоблар балансдан корхона зарарларига ҳисобдан чиқарилади.

Агар сиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлсангиз, солиқ органлари томонидан маъмурий санкциялар қўлланиши мумкин. Зеро асосий воситаларнинг нотўғри ҳисоби мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришга олиб келади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасида солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтиришга олиб келса, ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган. Жарима тўламаслик учун сиз бутун давр учун мол-мулк солиғини қайта ҳисоблаб чиқишингиз ва бюджетга қўшимча тўлашингиз лозим.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика