Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Солиқ солиш

Имтиёз туфайли бўшаган маблағлардан қандай фойдаланайлик?

Ташкилотимиз 2015–2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва 3 йилга Махсус идоралараро комиссиянинг қарори билан маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида божхона тўловлари ҳамда баъзи бир солиқларни тўлашдан озод қилинган.

Ушбу Дастурни тасдиқлаган Президентнинг Қарори билан берилган имтиёзлар мақсадли имтиёзлар ҳисобланадими?

Е.Лазарева,

бухгалтер. 

 

– Махсус идоралараро комиссиянинг қарорларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш қисмида божхона тўловлари ва баъзи бир солиқларни тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Яқин вақтгача амал қилган тартибга мувофиқ корхоналар солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиши керак эди. Улар янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг таннархини камайтиришга йўналтирилган. Масалан, бундай маблағлардан мақсадли фойдаланиш Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга ошириладиган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда1 назарда тутилган.

Бироқ 2014–2016 йилларда ­тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори билан тасдиқланган) энди бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги шарт татбиқ этилмайди. Ушбу Қарорга кўра Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори билан белгиланган имтиёзлар 2017 йил 1 январгача узайтирилди. Бироқ ПҚ-1048-сон Қарорнинг 3-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги шарт узайтирилмади.

Президентнинг 11.02.2015 йилдаги ПҚ-2298-сон Қарорида ҳам 2015–2019 йилларда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар учун мақсадли йўналтириш назарда тутилмаган. Яъни ушбу Дастурга киритилган корхонангиз бўшайдиган маблағлардан исталган мақсадга кўра ўз хоҳишича фойдаланишга ҳақлидир.

Эслатиб ўтамизки, бухгалтерия ҳисобида солиқ ва божхона имтиёзлари Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга  тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ акс эттирилади.

 

1МВ, ТИАИСВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

 

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали юборилган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади: 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2015 йилдаги «2015–2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2298-сон Қарори 5-бандига мувофиқ ушбу Қарорнинг 2-иловасига киритилган корхоналар 3 йил муддатга Махсус идоралараро комиссиянинг қарорларига кўра, белгиланган тартибда лойиҳалар экспертиза қилинганидан кейин қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:

олиб кирилаётган технологик жиҳозлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган маҳсулот компонентлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи.

Юқорида айтилган Қарорда солиқ солишдан бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган.


Вазир ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

Прочитано: 3023 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика