Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Солиқ солиш

Коэффициентларсиз, бироқ шартнома бўйича

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган кичик нодавлат корхонаси ўз хоналарини ижарага беради. Ижара шартномасини тузиш чоғида у кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини ҳисобга олади. Ижара ҳақи ҳисоб-китобида оширувчи коэффициентлар қўлланадими ёки ҳисоб-китоб учун фақат энг кам ижара ставкаси олинадими?

Н.Акопян, ХК бош бухгалтери.

 

– 2012 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга солиқ шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда солинади (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон Қарори). 2015 йилга улар Тошкент бўйича шаҳар ҳокимининг 31.12.2014 йилдаги «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 1079-сон қарори билан белгиланган.

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси билан белгиланган ижара тўлови суммаси белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган ижара тўлови суммасидан кам бўлган тақдирда қуйидаги солиқ турлари бўйича давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

қўшилган қиймат солиғи;

ягона солиқ тўлови тўловчилари учун – ягона солиқ тўлови бўйича1.

Юқорида кўрсатилган меъёрий ҳужжатларда солиқ солинадиган суммани белгилаш чоғида ижара ҳақининг энг кам ставкаларига коэффициентлар қўллаш назарда тутилмаган, бундан давлат мулкини ижарага берадиган корхоналар мустасно. Айни вақтда шартномада сиз ижара ҳақини ижара ҳақининг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кўпроқ қилиб белгилашингиз мумкин. Бундай ҳолда солиқ солиш ижара шартномасида белгиланган суммадан амалга оширилади.

 

1МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон тушунтириш хати.


Наталья ГРИШУТИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика