Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Ташаббус-2015

Ташаббус: тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандлик

«Туркистон» саройида 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус–2015» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

 

Тадбиркорларимиз, фермерларимиз ва ҳунармандларимиз учун жорий ёз фасли ҳаяжонли ва қизиқарли воқеаларга бой бўлмоқда. Улар ­Президентимиз ­Ислом Каримов ташаббуси билан 1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий «Ташаббус» кўрик-танловининг якуний босқичида иштирок этди.

Танловнинг номида ҳам ўзига хос рамзий маъно мужассам. Жорий йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган анъанавий кўрик-танловда 6,2 мингдан зиёд тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди. Кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 41 иштирокчи мамлакат босқичига йўлланма олди. Улар хизмат кўрсатиш, хўжалик фаолияти ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ташаббускорлик ва фаолликни намоён этиб, мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан тегишли вазирлик ҳамда идоралар ҳамкорлиги ва кўмагида ташкил этилди. Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад бизнес муҳитини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касб маҳорати ва билим даражасини юксалтириш борасида зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.

28–29 май кунлари «Туркистон» саройида ташкил этилган экспозиция нафақат ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар, балки танловга ташриф буюрган кўплаб юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Турли товар ва буюмлар – озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, маиший техника, кийим-кечаклар, мебель, миллий заргарлик безаклари, гилам ва бошқа кўплаб маҳсулотлар саховатли заминимизнинг бунёдкорлик қудратини ёрқин намоён этди.

Иштирокчилар сафи сифат жиҳатидан йил сайин ўзгариб бормоқда. Юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланаётган фермерлар, халқ амалий санъатининг ўзига хос намуналарини тайёрлаётган халқ усталари ва ҳунармандлар ушбу рўйхатдан ўрин олаётир. «Ташаббус–2015» кўрик-танлови халқимизнинг ўз истеъдоди ва ижодкорлигини юзага чиқариш, мамлакатимизда фаровонликни таъминлаш учун янги ғоя ҳамда имкониятлар топишга бўлган интилишни яна бир бор намойиш қилди.

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан биридир. Сўнгги йилларда статистика ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш механизмлари анча соддалаштирилди, ишчиларнинг белгиланган сони ва кредит ажратиш даражаси оширилди. Масалан, 2014 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 9 триллион сўмдан ортиқ, жумладан, қарийб 2 триллион сўм миқдорида микрокредит ажратилди. Кейинги беш йилда кичик бизнесга кредит ажратиш ҳажми қарийб 5 баробар оширилди.

«Ташаббус–2015» кўрик-танлови ғолибларига ­Президентимиз соврини – «Spark» автомобиллари калити, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига пул мукофотлари, махсус номинациялар совриндорларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.

 

«Ташаббус-2015» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари

«Йилнинг энг яхши тадбиркори»:

Ўрин

 

Корхона номи (ҳудуд)

 

Ғолиб Ф.И.Ш.

 

1-ўрин

 

«Такро Осиё» МЧЖ

(Тошкент вилояти)

Ғиёсов Камолиддин Сайфутдинович

 

2-ўрин

 

«Наманган момиқ сочиқлари» МЧЖ (Наманган вилояти)

 

Бабаханов Ғиёсиддин Орифович

 

3-ўрин

 

«Сардоба текстил» МЧЖ шаклидаги ҚК (Сирдарё вилояти)

 

Раҳимов Толибжон

Баҳодирович

 

 

«Йилнинг энг яхши фермери»:

Ўрин

 

Корхона номи

 

Ғолиб Ф.И.Ш.

 

1-ўрин

 

«Раис-Санг» фермер хўжалиги (Наманган вилояти)

 

Ботиров Илёсжон

Аҳмаджонович

2-ўрин

 

«Аъзам Азамат Агро» фермер хўжалиги (Самарқанд вилояти)

 

Султонов Аҳмаджон

Азамович

3-ўрин

 

«Ферузбек Қодиров» кўп тармоқли фермер хўжалиги (Андижон вилояти)

 

Қодиров Баҳодир

Мухаммадқодир ўғли

 

 

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди»:

Ўрин

 

Ғолиб Ф.И.Ш.

 

1-ўрин

 

Саъдуллаев Аллазар (Хоразм вилояти)

 

2-ўрин

 

Мухитдинов Акмал Нусратиллоевич (Бухоро вилояти)

 

3-ўрин

 

Ахмедов Саиджон Бахтиёрович (Фарғона вилояти)

 

 

 

«Ташаббус-2015» кўрик-танловининг қўшимча номинациялари бўйича ғолиблари:

«Энг яхши ёш тадбиркор»:

Ҳунарманд – Исломова Гулжаҳон Раҳмон қизи (Навоий вилояти)

 

 

«Энг яхши тадбиркор аёл»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Холмуминов Зоҳид» боғдорчилик фермер хўжалиги (Жиззах вилояти)

 

Нориева Шарофат

Эргашевна

 

«Энг яхши инновацион лойиҳа»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Livadiya-Bukhara» ХК (Бухоро вилояти)

 

Сайфиев Илхом Исмоилович

 

 

 

«Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Чимкент Султонлар гилами» ХК (Фарғона вилояти)

 

Султонов Абдубанноб Ашуралиевич

 

 

 

«Менинг юртим – менинг ифтихорим»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Саидалиев Мухриддин» фермер хўжалиги (Қашқадарё вилояти)

 

Турсунов Сайдали

Махмасаидович

 

 

«Кекса тадбиркор – Ташаббус эъзозида»:

Ҳунарманд – Ўтаганов Юлбарс Хажиматович (Андижон вилояти)

 

 

 

«Энг яхши оилавий бизнес соҳиби»:

Ҳунарманд – Шобердиева Назира Рўзиевна (Сурхондарё вилояти)

 

 

«Энг яхши экспортчи»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Triumf-Gornyak»МЧЖ (Навоий вилояти)

 

Файзиев Валибой

Ғаниевич

 

«Энг масъулиятли ижтимоий шерик» номинацияси бўйича:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«ЗАРАФШОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ (Самарқанд вилояти)

 

Сатторов Темур

Ҳамдамович

 

«Йилнинг энг яхши маҳсулоти»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Azia Sport-S» ХК (Тошкент шаҳри)

 

Камалов Саидахмед

Набиевич

 

«Озиқ-овқат саноатидаги энг яхши йил тадбиркори»:

Корхона номи

 

Ф.И.Ш.

 

«Каракалпакские деликатеси» МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси)

 

Турсунов Маҳсуд

 

 

ЎзА ва Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 3165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика