Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Божхона

Одам савдоси – глобал муаммо

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан пойтахтимиздаги 1-сонли республика тиббиёт коллежида «Одам савдоси: глобал муаммога қарши бирга курашайлик!» мавзусида учрашув ташкил қилинди.

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази ва «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда коллеж талабалари, устоз-мураббийлар, божхоначилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда ер юзида 4 млн нафарга яқин кишилар одам савдоси қурбонига айланган бўлиб, ушбу жиноий фаолият натижасида жиноят олами вакиллари орттираётган даромад миқдори 7–12 млрд АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Энг ачинарлиси, дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларини қамраб олган бу иллат қурбонларининг 700–800 мингдан ортиғи алдов йўли билан чет элларга олиб кетилган болалар ва аёллардир.

Тан олиш керак, дунё миқёсида тобора долзарблик касб этиб бораётган одам савдоси муаммосидан мамлакатимиз ҳам четда эмас. Мазкур муаммонинг олдини олиш, унга қарши курашиш, одам савдоси жабрланувчиларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси яратилган. Хусусан, 2008 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги Қонунининг ижроси кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-911-сон Қарорига мувофиқ одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширди.

Қарор билан Тошкент шаҳрида комиссиянинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация марказининг ташкил этилиши муҳим жиҳатлардан бўлди.

Тадбирда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта инспектори, божхона хизмати капитани А.Ҳусанов мазкур трансмиллий жиноят билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларни фош этиш, уларни содир этилишининг олдини олиш, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Мазкур йўналишдаги тадбирларни бугунги кун талаблари асосида давом эттиришда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Тошкент-Аэро» ИБКда доимий асосда фаолият олиб борувчи гуруҳлар тузилиб, уларга одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш, ноқонуний фаолиятлари бўйича маълумотлар тўплаш, таҳлил қилиш, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни амалга ошириш режалари тузилган.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараларини кесиб ўтиш чоғида расмийлаштирилаётган йўловчи божхона декларацияларининг 3-бандида божхона чегарасидан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг сафар мақсади кўрсатилиши қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Сир эмас, сўнгги пайтларда юртимизда айрим қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ўзгаларнинг ишончига кириб, ўзаро келишув асосида уларни қўшни ва хорижий давлатларга ишга таклиф этишмоқда. Аммо ваъда қилинган оғзаки келишув эса ҳар доим ҳам ўзини оқлаётгани йўқ.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича биргина «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда 2014 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 га яқин қонунбузилиш ҳолати фош қилинган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан эса ўтган йиллар давомида кўрилган тезкор қидирув тадбирлари давомида 15 дан ортиқ ёш қизларнинг ишончига кириб, алдов йўллари билан Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби давлатларга олиб чиқиб кетиб, келгусида фоҳишабозликка мажбурлашни кўзлаган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тадбир сўнггида бу каби давра суҳбатларини янада кенг қамровда, маҳаллалар ва ўқув муассасаларида тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

Зулхумор Нуралиева,

1-Республика тиббиёт коллежи Табиий фанлар кафедраси мудири. 

Прочитано: 3802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика