Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Бизнинг лойиҳалар

Ёрдамга ошиқади мультбухгалтер

«Norma» компаниялари гуруҳи 2013 йилнинг ноябрида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» масофавий таълим курсини ишга туширганлиги ҳақида ёзган эдик. Мазкур курс бухгалтерия асосларини ўрганишда бу соҳага янги кириб келаётганлар учун қисқа вақт ичида беназир устозлик рутбасига эришди, амалиётчи бухгалтерлар эса, у туфайли ўз малакаларини оширмоқдалар. Ўтган йилнинг февралида «Norma» профессионал ривожланиш марказида масофавий, таъбир жоиз бўлса, «мактаб кўрмай» таълим олаётганларнинг дастлабки гуруҳи ўқишни тугаллади. Ҳозирги кунда яна бир гуруҳдагилар муваффақиятли тарзда таҳсил кўрмоқда, янги гуруҳга талабгорлар танлови бошланган. Машғулотлар ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида олиб борилади.

 

«Norma» тизимидаги масофавий таълим муттасил такомиллашиб бормоқда. Курс тингловчиларининг ўзлари ҳам унда фаол иштирок этмоқдалар. Таълимнинг видеофильм, шу жумладан анимация видеофильми воситасидаги замонавий тизими жорий этилганлиги толиби илмлар томонидан таклиф этилган янгиликлардан биридир. Бухгалтерия ва солиқ солиш соҳасидаги экспертлар аниматорлар, дизайнерлар, журналистлар ва филологлар билан биргаликда бир нечта видеовоситалар яратишди. Уларда бухгалтерия соҳасидаги анчагина мураккаб билимларни ҳисобчиларнинг кундалик ҳаётидан олинган мисоллар ёрдамида беришга ҳаракат қилинган. Профессионал рассомлар томонидан яратилган ёрқин мультқаҳрамонлар ахборотларни осон, ҳазиломуз ўзлаштириш имконини бермоқда.

Марказ ана шу фильмларни масофавий курсларда ишлатмоқда. Уларни синаб кўриш асносида ижодкорлар турли авлод вакилларидан талайгина тавсиф ва фикр-мулоҳазалар олдилар ҳам. Энг аввало, бу фильмларнинг қулайлиги, мазмунан қизиқарли эканлиги, ахборотлар томоша қилаётганлар эътиборига мақбул тарзда етказилишини, шунингдек бу таълим воситаси долзарб, замон билан ҳамқадам эканлигини таъкидламоқдалар. Бугунги кунда «Norma» профессионал ривожланиш маркази бухгалтерия ҳисобининг турли қирраларини очиб берувчи 4 та анимация ва 11 та академик ўқув видеофильмларини амалиётда қўлламоқда. Мазкур фильмларни мароқ билан кўриш асносида корхоналардаги барча хўжалик операцияларини нималар бирлаштиришини, бухгалтер кўпинча қанақа хатоликларга йўл қўйишини, активларнинг ликвидлилигига, капитални ҳисобга олишга оид талабларни ва бухгалтерия касбининг бошқа сир-асрорларини билиб олиш мумкин. Видеофильмларнинг ҳар иккала тури қатор чиройли рангли чизма визуал мисоллар ёрдамида материал масофавий ўрганиш орқали ўзлаштирилишини анчагина енгиллаштиради. Улар назарияни амалиёт билан чамбарчас боғлаб, қуруқ, «зерикарли» матнни тез ўзлаштириш, узоқ эслаб қолиш имконини беради. Айтайлик, илгари активлар, пассивлар билан мажбуриятлар ўртасидаги тафовутни дафъатан илғай олмаган бўлсангиз, дарсликдаги таърифларни қайта-қайта ўқишингизга тўғри келарди. Анимация видеофильми эса, бу ахборотни ўйлаганингиздан ҳам кўра яхшироқ кўрсатиб, тушунтириб беради. Ижодкорлар ўқув жараёни фойдали бўлиш билан бирга, зерикарли бўлмаслиги тадоригини ҳам кўришган. Анимация видеофильми ҳазил-мутойибаларга бой.

«Norma» профессионал ривожланиш маркази директори Мўмин Ашуров бу хусусда шундай деди:

– Видеоқўлланма ахборот олишнинг замонавий, айни бир вақтда масофавий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олувчи муҳим усулидир. Зотан, сиртдан ўқиб таълим олаётганларда интизом, рағбат омиллари, энг аввало қизиқиш бўлиши керак. Ана шу фильмлар улар ҳар қандай жойда исталган вақтда таълим олишини рағбатлантирувчи восита бўлиб қолишига ишончим комилдир.

Видеовосита, айниқса, қуйидагиларга:

хотираси яхши бўлмаган кишиларга фойдали. Жараённинг визуаллашуви ахборотни ўзлаштиришни енгиллаштиради;

узоқ давом этадиган, бежамдор фикр-мулоҳазаларга бой лекцияларни хуш кўрмайдиганларга фойдали. Мазкур воситани мактабда ўқиган пайтларимиздан бизга ёд бўлиб кетган мумтоз таълим нуқтаи назаридан стандартларга жавоб беради деб бўлмайди;

матнли ахборотларни яхши идрок эта олмайдиганларга фойдали. Видеофильмни кўрилади ва эшитиб борилади. Ўқиладиган матн эса, унда имкон қадар кам берилган;

давр ўзгаришлари, шабадаларини кузатиб боришга ҳаракат қиладиганларга фойдали. Таълимнинг бу тури мамлакатимизда энди-энди расм бўла бошлади. Европада у ёки бу ахборотни олишнинг бундай воситаси анчагина ривож топган. Ҳозирги кунда масофадан туриб таълим олишни таклиф этаётган кўпгина бизнес-мактаблар ва университетлар ўз амалиётида видеофильмлардан фаол тарзда фойдаланиб келмоқдалар.

Наталья СПИРИДОНОВА,

мухбиримиз.

 

«Norma» профессионал ривожланиш маркази:
тел.: 200-00-45, 283-23-92, E-mail: center@norma.uz.

 

Реклама ўрнида чоп этилмоқда.

Прочитано: 1640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика