Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 24 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

Умумий овқатланиш корхоналарида ўтириш жойларининг сони аниқлаштирилди

Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк бошқарувининг қўшма қарори (АВ томонидан 27.05.2015 йилда 1788-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нақд пул тушуми келиб тушиши хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.

 

Солиқ тўловчида ўтказилган хронометражлар тўғрисида маълумот шаклига (Низомга 2-илова) умумий овқатланиш ташкилотлари бўйича қўшимча устунлар киритилди:

 умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури);

 4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столлар сони;

 ҳафталик иш режими.

Белгиланишича, умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури) ресторан, кафе, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналишидаги кафе, чойхона, ошхона, кафетерий, тамаддихона, буфет ва бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда) бўлиши мумкин. Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, хизмат кўрсатувчи столлар сони барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб аниқланади. Масалан, ташкилот ҳар бири 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга. Бунда хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 га (6 х 10/4) тенг бўлади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 1.06.2015 йилдаги 21 (677)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Сардор ЖУМАШОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2724 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика