Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Бизнинг лойиҳалар

Эскириш қачон ҳисоблаб ёзилади?

Асосий воситалар эскиришини ҳисоблаб ёзиш учун қонун билан белгиланган муддат (ойнинг биринчи ёки охирги куни) мавжудми? Шахсий фикри ва ўзларида ўрнатилган бухгалтерия дастури созланишидан келиб чиқиб, баъзи бухгалтерлар амортизацияни ойнинг биринчи кунларида, бошқалари эса охирги кунларида ҳисоблаб ёзади. Бир қатор дастурлардан фойдаланувчилар амортизацияни ой охирида ҳисоблайдилар. 1UZ ни ўрнатганлар эса – ой бошида. Уларнинг ҳар бири айни ўзларини ҳақли деб ҳисоблайди. Хўш, қайси бири тўғри?

 

– Корхона асосий воситалари ва номоддий активларининг қиймати улардан фойдали фойдаланиш муддати мобайнида амортизацияни тенг маромли ёки жадаллаштирган ҳолда ҳисоблаб ёзиш йўли билан сўндирилади. Амортизация объектлари бўлиб хўжалик юритувчи субъектнинг мулкини ташкил этадиган, хўжалик юритуви, тезкор бошқарувга қабул қилинган асосий воситалар ҳисобланади.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 30-бандига мувофиқ амортизация ажратмаларини ҳисоблаш объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади. У объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки у балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида тўхтатилади (5-сон БҲМСнинг 31-банди).

Стандартда асосий воситалар бўйича амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг аниқ санаси белгиланмаган. Шуниси муҳимки, у ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва ўзи тааллуқли бўлган ҳисобот даврининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Бухгалтерия ҳисоби амалиётининг кўрсатишича, амортизация ажратмаларини ойнинг биринчи кунида ҳисоблаб ёзиш ҳар ҳолда оқилона бўлади. Буни оддий мисолда тасдиқлаймиз.

Асосий восита 15 майда чиқиб кетади. Стандартга кўра биз май ойи учун эскиришни ҳисоблашимиз керак. Буни объект чиқиб кетишигача, яъни 1–15 май оралиғида қилиш кераклиги тушунарли.

Баъзи бухгалтерия дастурлари буни 31 майда қилади. Бу мантиққа зиддир. Ушбу ҳолда амортизацияни ҳисоблаб ёзиш ой охирида балансда мавжуд бўлган асосий воситалар бўйича амалга оширилаётганлиги боис, эскиришни ҳисоблаб ёзиш бўйича операцияни такроран бажариш (тасодифан ёки аниқланган хатоларни тузатишда) илгари чиқиб кетган асосий восита бўйича ҳисоблаб ёзилган май ойи учун эскиришни тугатишга олиб келади. Чиқиб кетиш (баланс (тиклаш) қиймати ва эскиришни ҳисобдан чиқариш) 15 майда қилиб бўлганлиги сабабли ой охирида чиқиб кетган асосий восита бўйича 02-ҳисобварақда қолдиқлар пайдо бўлади, уларни бухгалтер дарҳол сезмаслиги мумкин. Одатда бу ҳол фақат текширувда аниқланади. Бундан ташқари, бу молиявий натижалар бузилишига олиб келади.

Эскиришни 1 майдан ҳисоблаб ёзадиган 1UZ дастури эса бутунлай бошқа нарса. У Стандартга зид эмас ва айни вақтда юқорида келтирилган мураккабликларни юзага келтирмайди.

Реклама ўрнида чоп этиляпти.

Прочитано: 2570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика