Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Солиқ солиш

Имтиёз амал қиляпти!

Корхонамиз Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон Қарори билан тасдиқланган Дастур доирасида реализация ҳажмлари қисмида ЯСТ бўйича имтиёзга эга. Ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши бизга татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, имтиёзнинг маъноси йўқолади.

О.Терентьева,

МЧЖ етакчи мутахассиси.

 

– Ҳа, татбиқ этилади.

Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1 (бундан кейин – 2203-сон Низом) билан тартибга солинади. Унинг 2-бандида назарда тутилишича, 2203-сон Низомнинг амал қилиши ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга (доимий ёки муайян муддатга вақтинча) эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

Агар корхонангиз фақат Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури (бундан кейин – Дастур) доирасида реализация ҳажмлари қисмидагина ЯСТ тўлашдан озод этилган бўлса, Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон Қарорига мувофиқ у ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган ҳисобланмайди ва унга 2203-сон Низом татбиқ этилади.

Бироқ бунда корхонангизга ЯСТ бўйича берилган имтиёз ўз маъносини йўқотмайди. Уни қўллашни мисолда кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонасининг 2015 йил I чораги учун Дастур доирасида қурилиш материалларини реализация қилишдан олган тушуми 280 000 минг сўмни ташкил қилади. Реализациянинг ушбу ҳажми 2017 йил 1 январгача ЯСТ тўлашдан озод қилинган (ПҚ-2282-сон Қарорнинг 6-банди).

Бошқа маҳсулот турларини реализация қилиш ҳажми – 50 000 минг сўм.

ЯСТнинг энг кам миқдори 23 000 минг сўмни ташкил қилади.

Имтиёзни қўлламасдан белгиланган ставка (5%) бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини белгилаймиз. У 16 500 минг сўмни ((280 000 + 50 000) х 5%) ташкил этади.

ЯСТ суммаси ҳисоб-китоб бўйича энг кам миқдордан камлиги сабабли корхона 6 500 минг сўм (23 000 – 16 500) солиқни қўшимча ҳисоблаб ёзиши керак. Ушбу сумма кейин имтиёз қўлланиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ЯСТга қўшилади.

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси имтиёзли ҳисобланмаган тушумдан (50 000 минг сўм) ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ билан қўшимча ҳисобланган ЯСТ (6 500 минг сўм) йиғиндиси сифатида белгиланади ва 9 000 минг сўмга (50 000 х 5% + 6 500) тенг бўлади.

Энди имтиёзга эга бўлмаганда корхона қанча тўлаган бўлишини ҳисоблаймиз.

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси мазкур ҳолда:

((280 000 + 50 000) х 5%) + 6 800 = 23 000 минг сўмни ташкил этади.

Шу тариқа, имтиёздан фойдаланиш корхонангизга:

14 500 минг сўм (23 000 – 9 000) тежам олиб келади.

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика