Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Почта қутиси

Имтиёзлар рўйхатидан изланг

Қуёш батареялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун мамлакатга жиҳозлар, бутловчи буюмлар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар олиб кираётганда қандай божхона имтиёзлари тақдим этилади?

Б.У.

 

– Ҳозирги вақтда айни қуёш батареялари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга жиҳозлар, бутловчи буюмлар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар олиб киришда божхона имтиёзлари назарда тутилмаган. Шу билан бирга Солиқ кодексининг 211-моддаси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 33-моддасига мувофиқ улар импорт қилинадиган, ТИФ ТН коди Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) киритилган жиҳозларга тақдим этилади. Унинг ишлаб чиқарилган йили «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирув вақтида 3 йилдан ошмаслиги керак. Ушбу имтиёзлар бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга нисбатан ҳам, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса, татбиқ этилади.

 

Жавоб ЎзР ДБҚ Божхона тарифларини тартибга

солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармасининг ёрдамида тайёрланди.

Прочитано: 2189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика