Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Қонунбузарликлар фош этилди

Қош қўяман деб...

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари йирик миқдордаги косметик воситалар, парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди. 

 

Жумладан, «Келес» темир йўл божхона постида «Москва-Тошкент» йўналишидаги юк поезди орқали А.Ю. томонидан яширинча равишда олиб киришга уринилган 41,5 млн сўмлик товар-моддий бойликлар, шу жумладан 1 223 дона парфюмерия ва косметика маҳсулотлари тўхтатиб қолинди.

 

Олинган тезкор маълумотлар асосида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда М.А. ва А.Т. бошқарувидаги «Дамас» ва «Кобальт» автомашиналарини тўхтатиб, ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечиришганда, автомашиналарда хорижда ишлаб чиқарилган 8 турдаги салкам 2,5 минг дона атторлик маҳсулотлари ноқонуний равишда олиб кетилаётганини фош этишди. Юк эгалари қиймати 35 млн сўмлик ушбу товарларнинг сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олишмади.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари «Сеул-Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган наманганлик Ш.С.нинг қинғир қилмишларига нуқта қўйишди: бу шахс 159 дона косметика воситаларини юклари орасига яширган ҳолда республикамиз ҳудудига олиб киришни кўзлаган экан.

 

Москвадан учиб келган қашқадарёлик А.К. 130 дона, сурхондарёлик Н.Л. хоним эса 66 дона косметика ва парфюмерия воситаларини божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Яна бир ҳолатда пойтахт божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний равишда сақланаётган парфюмерия маҳсулотларининг яширин «омбор»ини фош қилишди. Учтепа туманида истиқомат қилувчи У.Р. хонимнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда О.Ю.га тегишли 27 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 961 дона хорижда ишлаб чиқарилган парфюмерия воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги маълум бўлди. Суриштирувлар чоғида юк эгаси О.Ю. ушбу товарларга тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим эта олмади.

Мазкур ҳолат бўйича суд қарори билан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли жазо қўлланилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган товарлар давлат эгалигига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, парфюмерия ва косметика воситалари Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 127-сон Қарорига мувофиқ давлат тилида маркаланиши шарт бўлган истеъмол товарлари рўйхатига киритилган.

Шунингдек, бу турдаги товарлар Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 122-сон Қарорига биноан мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига ҳам киритилган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Тошкент-Аэро» ИБК фуқароларнинг божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ва 120-86-30 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасива «Тошкент-Аэро» ИБК
Ахборот хизматлари.

Прочитано: 2206 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика