Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Қадрдон корхонага совға қиламан

ЯСТ тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси директордан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган материалларни текинга олди. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар қилинди:

Дт 1010 (хом ашё ва материаллар) – Кт 8530 (текинга олинган мулк).

Текин хўжалик операцияларини акс эттиришда қандай меъёрий ҳужжатларга амал қилиш керак? Бухгалтерия ҳисобида 8530-ҳисобварақнинг кредит сальдоси қандай қилиб ва қачон «ёпилади»?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Материаллар ҳисобини 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га1 мувофиқ юритиш лозим. Унинг 10-бандида, хусусан, текинга келиб тушган товар-моддий захираларни ташкилотнинг бухгалтерия балансига киритиш назарда тутилган.

Бухгалтерия ҳисобида ташкилот мол-мулкини шакллантириш манбалари (пассивлар) хусусий капитал ва мажбуриятларга бўлинади. Хусусий капитал ташкилот мулкдорлари маблағларидан иборат.

Хусусий капитал ўз навбатида устав капитали, тақсимланмаган фойда, қўшилган капитал, мақсадли молиялаш маблағлари, захира капитали ва бошқа захиралардан таркиб топади («Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос»2). Текинга олинган мол-мулк қиймати ҳам захира капиталига киритилади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонуннинг 14-моддаси), яъни ташкилот мол-мулкини шакллантириш манбаи ҳисобланади.

Хусусий капитал миқдори (яъни соф активлар миқдори) субъект фаолиятининг молиявий натижаларига боғлиқ (фойда, зарар) ва ташкилот барча мол-мулки (активлари) қиймати билан унинг мажбуриятлари айирмаси сифатида белгиланади (14-сон БҲМСнинг3 10-банди). Хусусий капитал унинг эгалари қилган қўшимча инвестициялар чоғида кўпаяди. Сизнинг ҳолатингизда текинга олинган ва кейинчалик ишлаб чиқаришда фойдаланилган материаллар хусусий капитални кўпайтирган.

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага4 мувофиқ текинга олинган мол-мулк 8530-ҳисобварақ кредити бўйича мол-мулкни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади. Солиқ солиш мақсадида унинг қиймати келиб тушиш пайтида жами даромадга киритилади ва унга ягона солиқ тўлови солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Т/р

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

1

 

Текин асосда хом ашё келиб тушди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

Шартнома, қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, юкхат

 

2

 

Текинга олинган хом ашё қийматидан ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ тўлови суммаси акс эттирилди

 

9820-«Бошқа тўловлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

3

 

Хом ашё ишлаб чиқаришга берилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Моддий ҳисобот, юкхат

 

 

 

Компания тугатиш йўли билан фаолиятини тўхтатса, юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига (иштирокчиларига), агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, топширилади (Фуқаролик кодексининг 55-моддаси 9-банди). Ушбу ҳолда 8530-ҳисобварақ бўйича сальдо иштирокчилар ўртасида уларнинг ташкилот устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши керак.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Корхона тугатилиши чоғида иштирокчиларга даромадлар (дивидендлар) захира капитал (фонд) ҳисобига ҳисоблаб ёзилган

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Муассислар йиғилиши баённомаси, бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

314-сон БҲМС «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот», молия вазирининг АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

421-сон БҲМСга 2-илова, молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2357 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика