Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Шакллари ўхшаш, мақсадлари бўйича – турлича

Етказиб бериш шартномасига спецификация сифатида ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш мумкинми?

Ш.Юнусова,

МЧЖ муассиси.

 

– «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) 10-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси бошқалар қаторида етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳосини назарда тутиши керак. Агар унда етказиб бериш предметига оид аниқ қоидалар мавжуд бўлмаса, спецификация унинг ажралмас қисми (иловаси) бўлиши керак, чунки унда етказиб бериладиган товар идентификация қилинади, унинг барча сифат ва миқдор кўрсаткичлари кўрсатилади. Бунда шартномада бундай илованинг мавжудлиги албатта қайд этилиши керак.

Қонун ҳужжатларида спецификациянинг бирхиллаштирилган шакли назарда тутилмаган. Шу сабабли ҳар бир ҳолда у эркин шаклда тузилади. Одатда у жадвал шаклига эга бўлади, у мазмунига кўра ҳисобварақ-фактура жадвалига мос тушади.

Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи томонидан товарларни олувчи харидорга тақдим этилади, у товарларни реализация қилиш обороти содир этилган санада ёзилади, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва етказиб берувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. У харидор томонидан ишончнома бўйича товар олингани тўғрисида маълумотларнинг албатта бўлишини ҳам назарда тутади (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби1). ҚҚС тўловчилари учун ҳисобварақ-фактура Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга киритиш учун асос ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, келгусида товарларни етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун олдиндан тўланган ҳақ (бўнак) ёзилган ҳисобварақ ҳисобварақ–фактура бўлмайди (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Кўрамизки, ҳисобварақ-фактура товарнинг берилиши далилини тасдиқлайди. Спецификацияни эса товар берилишигача шартноманинг иккала тарафи имзолайди ва у бир тарафнинг унга ҳақ тўлаш, иккинчи тарафнинг эса спецификацияда кўрсатилган тавсифларга мувофиқ келадиган товарни бериш ниятини тасдиқлайди. Тарафлардан бирининг имзоси йўқлиги бундай спецификацияни бажармаслик учун асос ҳисобланади, у келишилган ва тузилган деб ҳисобланмайди ҳамда юридик кучга эга бўлмайди. Етказиб бериш шартномаси сингари спецификация ҳам икки нусхада, ҳар бир тараф учун бир нусхадан тузилади.

Ушбу бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш хусусиятларини ҳисобга олиб, шундай хулосага келиш мумкин: ҳисобварақ-фактурадан шартномага спецификация сифатида фойдаланиб бўлмайди, чунки уларнинг маънолари ва вазифалари турлича.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига 3-илова.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика