Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Солиқ солиш

Ёритиш учун имтиёз

Электр ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқарадиган корхона Президентнинг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон) билан берилган имтиёзлардан фойдалана оладими?

Н.Позилова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Президентнинг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон, бундан кейин – ПҚ-1050-сон Қарор) билан 2016 йил 1 январгача ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилган. Улар қуйидагиларни тўлашдан озод этилган:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

маҳсулот реализацияси ҳажмидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материалларнинг божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари). Шунингдек уларга ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш имконияти берилади.

ПҚ-1050-сон Қарорга 2-иловада ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этиладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари белгиланган. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомда1 ушбу имтиёзларни қандай қўллаш ва улар тақдим этилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан қандай фойдаланиш батафсил баён этилган.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига, тасдиқланган рўйхатга кўра, уларни ишлаб чиқаришдан олган тушуми улуши реализациянинг умумий ҳажмида ҳисобот даври якунларига кўра камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради (Солиқ кодексининг 359-моддасига кўра йил чораги ЯСТ бўйича ҳисобот давридир).

1932-сон Низомда, товар гуруҳларидан ташқари, товарларнинг номлари ҳам кўрсатилган. Масалан:

 

Товар гуруҳи

 

Имтиёзлар қўлланиладиган товарлар номи

 

XIV. Электр ёритиш жиҳозлари

 

Қандиллар, лампалар ва ёриткичлар (биллур ва саноат учун мўлжалланганларидан ташқари)

 

 

Имтиёздан фойдаланиш учун сиз солиқ ва божхона хизматларига белгиланган шаклда ариза (1932-сон Низомга 2-илова) тақдим этишингиз лозим. Айни вақтда йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга сиз ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашганлик далилини тасдиқлаш учун ДСИга белгиланган шаклда маълумотнома-ҳисоб-китоб (1932-сон Низомга 3-илова) тақдим этишингиз керак.

Имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда бунда бўшайдиган маблағлардан фойдаланиш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш  бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом2 билан белгиланади. Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар йиллик молиявий ҳисобот билан биргаликда ДСИга улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб (1463-сон Низомга 1-илова) тақдим этадилар. Мақсадга мувофиқ ишлатилмаган маблағлар бюджетга ундирилиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеняни ҳисобга олган ҳолда жарима санкциялари қўлланади.

Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (тақдим этилган Маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёзлар берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлиб ҳисобланмаганда) солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар уларнинг ўрнатилган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.

Шу тариқа, агар йил якунлари бўйича корхонангиз умумий реализациясининг камида 60 фоизини тасдиқланган рўйхатга кирадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ташкил қилса, сиз белгиланган тартибда ПҚ-1050-сон Қарор билан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин – 1932-сон Низом.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 3011 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика